ТЎЙГА ТЎЁНА БЎЛДИ

ТЎЙГА ТЎЁНА БЎЛДИ   Мактаб ўқувчилари ёзги таътилда яхши дам олиб, янги ўқув йили бошланиши муносабати билан жонажон мактаблари томон ошиқишди.

  Аҳамиятли томони, янги ўқув йилида мактабларнинг 1-синфига 3071 нафар ўқувчи жалб этилди. Уларнинг 1470 нафарини қиз болалар ташкил этади. Уларга 12 турдаги ўқув қуроллари жамланган “Президент совға”лари тантанали равишда топширилди.

  Шунингдек, истиқлолнинг қўлга киритилганига 24 йил тўлиши муносабати билан 8,70,49,41,68,86-мактаблар қайтадан таъмирланиб фойдаланишга топширилган бўлса, 31,84-мактаблар янгидан қуриб ишга топширилди. 2015 йил 2-сентябрь куни 31-мактабни фойдаланишга топширилиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

  Тадбирни туманимиз ҳокими Ғ.Алиев кириш сўзи билан очди. Янги ўқув йили билан ўқувчи ва ўқитувчиларни муборакбод этди.

Қўшалоқ байрам баҳонасида мактабнинг янги биносини фойдаланишга топширилгани ва ўқитувчилар учун ҳам ва ота-оналар учун ҳам катта хурсандчилик бўлди.

  Мазкур тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Комилжон Расулов иштирок этди.

 

ТЎЙГА ТЎЁНА БЎЛДИ     ТЎЙГА ТЎЁНА БЎЛДИ

ТЎЙГА ТЎЁНА БЎЛДИ     ТЎЙГА ТЎЁНА БЎЛДИ

ТЎЙГА ТЎЁНА БЎЛДИ     ТЎЙГА ТЎЁНА БЎЛДИ

ТЎЙГА ТЎЁНА БЎЛДИ

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 09.09.2015,   Кўрилган: 909   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.