» » » КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ - УЛУҒ ҚАДРИЯТ

КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ - УЛУҒ ҚАДРИЯТ

КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ - УЛУҒ ҚАДРИЯТ  Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 24 йиллиги ва “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ва туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши ўқув спорт техника клуби ҳамкорлигида “Кексаларни эъзозлаш - улуғ қадрият” шиори остида фахрийлар ўртасида спорт мусобақаси ва маданий ҳордиқ тадбири ўтказилди. Ташкилотчиларга ЎзЛиДеП Хатирчи туман Кенгаши, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши ҳам яқиндан кўмак берди.

    Фахрийларни  “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Н.Ҳасанов, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи Ғ.Нарзуллаев, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Хатирчи тумани ҳудудий бўлинмаси раиси Я.Халаев қутлашди.

     Қизғин кечган беллашувлар натижасида шахмат бўйича Ў.Қозоқов, Ҳ.Раимов, А.Аҳадов, Б.Мардонов, шашка бўйича З.Таниев, Ж.Иноятов, З.Ниёзов, стол тенниси бўйича Р.Усмонов, И.Қўчқоров, Ф.Худойқулов, мерганлик бўйича Қ.Болиев, Н.Муҳаммадиев, Я.Халаев совриндорлар сафидан ўрин олишди.

   Шунингдек, З.Сайфуддинов, М.Раҳимов, Ф.Қаҳҳоров каби фахрийлар ҳам энг кекса қатнашчи, энг фаол фахрий сифатида тан олинишди.

    Барча совриндорларга ташкилотчилар ҳамда “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси туман таянч пункти ва “Қизил ярим ой” жамияти туман бўлимлари томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Туманимиз санъаткорлари эса тадбир учун махсус концерт дастурини намойиш этишди.

 

Тадбир фотолавҳалари

 

КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ - УЛУҒ ҚАДРИЯТ    КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ - УЛУҒ ҚАДРИЯТ

КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ - УЛУҒ ҚАДРИЯТ    КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ - УЛУҒ ҚАДРИЯТ

КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ - УЛУҒ ҚАДРИЯТ    КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ - УЛУҒ ҚАДРИЯТ

КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ - УЛУҒ ҚАДРИЯТ    КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ - УЛУҒ ҚАДРИЯТ

КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ - УЛУҒ ҚАДРИЯТ    КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ - УЛУҒ ҚАДРИЯТ

КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ - УЛУҒ ҚАДРИЯТ

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 09.09.2015,   Кўрилган: 830   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.