Спорт

Спорт  Жорий йилнинг 28 август куни туман марказий “Ёшлик” ўйингоҳида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, велоспорт турини оммалаштириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида ўзаро маданий спорт алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда ёшларни спорт мусобақаларига оммавий тарзда жалб қилиш “Kamolot-Tur VIII”  ёшлар веломарафонининг туман босқичи ўтказилди.

Дастлаб,  9-14 ёшлар ўртасида 10 км. масофага, 15-17 ёшлар ўртасида 15 км. масофага, 18-30 ёшлар ўртасида 18 км. масофага старт берилди.

    Веломарафон якунларига кўра, 9-14 ёш тоифасида 1-ўринни Икромов Хожиакбар, 2-ўринни Маҳмудов Умиджон, 3-ўринни Саидов Абдулло, 15-17 ёш тоифасида 1-ўринни Салимов Абдуҳолиқ, 2-ўринни Элмонов Аббос, 3-ўринни Абдуҳамидов Бурхон, 18-30 ёш тоифасида 1-ўринни Таниев Бегзод, 2-ўринни Орипов Аббос, 3-ўринни Маҳмудов Ойбеклар эгаллашди ва вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

    Мусобақа ғолибларига “Kамолот” ЁИҲ туман Кенгаши ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

    Шунингдек, “Энг ёш пойгачи” номинацияси бўйича 20-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Ибрагимов Абдуҳолиқ, “Энг маҳоратли техник пойгачи” номинацияси бўйича Салохиддинова Гулниса ва “Фахрий пойгачи” номинацияси бўйича Раббимов Холмўминлар тақдирланишди.

      

Тадбир фотолавҳалари

 

Спорт  Спорт

Спорт  Спорт

Спорт  Спорт  

Спорт  Спорт

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 09.09.2015,   Кўрилган: 623   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.