» » » Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним!

Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним!

Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним! Энг улуғ, энг азиз байрамимиз - Мустақиллик куни туманимизда юксак ташкилотчилик, кўтаринки кайфият остида ўтди. Байрам арафасида ўтказилган умумхалқ ҳашари, ундан ташқари махсус безатилган масканлар, илинган байроқ ва шиорлар боис туманимиз, айниқса унинг маркази Янгиработ қўрғони ўзгача чирой очди.  Шу боис ҳам эрта тонгда карнай-сурнай садолари туманимиз аҳлини Янгиработ қўрғонидаги марказий истироҳат боғига чорлади.      Бу ерда кексалар, ишлаб чиқариш илғорлари, жамоатчилик вакиллари учун байрамона дастурхон тузатилди.

    Мактаблар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари эса ўз иқтидорлари намоён бўлган кўргазмалар ташкил этишди. Болажонлар учун ташкил этилган аттракционлар, жозибали куй-қўшиқлар байрам тантанасининг дебочаси бўлди.

Тантананинг асосий қисми эса анъанавий тарзда “Ёшлик” ўйингоҳида ўтказилди. Унинг расмий очилиши олдидан миллий кураш, эркин кураш, шарқ якка кураши бўйича мусобақалар ўтказилди ва унинг ғолиблари рағбатлантирилди.

Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним!  Туманимиз ҳокими Ғ.Алиев тантананинг дебочасида барчани байрам билан самимий қутлар экан, мазкур куннинг аҳамияти, мустақиллик йилларида қўлга киритилган зафарлар, уларга эришишда халқимизнинг ҳиссаси ҳақида батафсил нутқ сўзлади.

Сўнгра туман Маданият ва спорт ишлари бўлимига қарашли бадиий жамоалар, 6-мусиқа ва санъат мактаби тўгаракларининг қатнашчилари ўз санъатларини намойиш этишди.

Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним!
Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним!

   Тантана якунида Навоий шаҳрида фаолият юритаётган “Наво” ансамблининг ёш санъаткорлари тадбир иштирокчиларини янада хушнуд этишди.

Тадбир фотолавҳалари

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 09.09.2015,   Кўрилган: 1030   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.