Туман ҳокимининг табриги

Туман  ҳокимининг  табриги       Қушнинг боласи қанот чиқариши билан мустақил тарзда учишга интилади. Ниш урган ypyғ эса тошнида ёриб эркинликка чоғланади. Шундай бўлгач, олий мавжудот бўлган инсон нима қилади?

      Албатта у ҳам мустақилликка интилади. Фақат бу мустақиллик эркин ва обод Ватандагина татийди. Ана шунинг учун ҳам аждодларимиз аввало мамлакат озодлигию, унинг ободлиги учун курашганлар.

     Бу йўлда керак бўлса жонларини ҳам фидо қилишган. Не бахтки, улар орзу қилган Ватан мустақиллиги биз яшаётган даврга тўғри келди.

     Мамлакатимиз мустақиллиги мустаҳкамланишининг замирида аввало халқимизнинг унга бўлган юксак ишончи ётади. Ҳар бир ўзбекистонлик шубҳасиз, мустақилликни мустаҳкамлашга кичик бўлсада ҳисса қўшишга интилди ва интилмокда.

   Бу йўлдан ортга қайтиш ҳеч кимнинг фикрида мавжуд эмас. Шунинг учун бугун халқимиз баралла “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним-Ўзбекистоним!” демоқда.

      Мамлакатимизда иқтисодни юксалтириш, халқнинг турмуш фаровонлигини ошириш йўлида улкан ўзгаришлар бўлишига қарамасдан, ҳар йил маълум бир ном би­лан аталиб, махсус Давлат дастури қабул қилинмоқда. Жорий йилнинг “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинганлиги асрий анъаналаримизнинг узвий давоми, бугунги кунимиздаги ёрқин акси бўлди.

       Бутун республикамизда бўлгани каби туманимизда ҳам шу йил муносабати би­лан ишлаб чиқилган Дастур ҳаётда ўз инъикосини топди.

     Дастурда белгиланган барча чора-тадбирлар ижроси таъминланди. Бунда албат­та, корхона ва ташкилотларимиз раҳбарларининг ташкилотчилиги, тадбиркорларимизнинг имкониятлардан тўғри фойдалаётганлиги ва аҳолимизнинг меҳнатсеварлиги асосий омил бўлди.

      Айнан шу боис жорий йилда ҳам олдинги йиллардагидек, ижтимоий ҳамда иқтисодий соҳалардаги режалар тўлиқ бажарилиб келинмоқда. Пировард натижада халқимизнинг турмуш фаровонлиги кескин ошиб бораётир. Буни атрофга бирров назар ташлаган киши ҳам кўради, ҳам ҳис этади.

 

Азиз  тумандошлар!

 

     Ишончим комил, барчангиз энг улуғ, энг азиз байрамимиз бўлмиш Мустақиллик кунини аввало интизорлик билан, эзгу тилаклар билан ва албатта тегишли зафарлар билан кутиб олмоқдасиз.

       Шундай экан,  Сизларни ана шу байрам билан самимий табриклайман. Барча яхши орзуларингиз амалга ошсин.

 

Мустақиллик куни  байрами  муборак  бўлсин!

   

Ғ.Алиев,

Хатирчи тумани ҳокими.

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 06.09.2015,   Кўрилган: 726   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.