Спорт

Спорт “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси иш режасининг 13 банди ва “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида жорий йилнинг   28 июнь куни туман марказидаги “Ёшлик” ўйингоҳида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда оилалар ва ўсиб келаётган ёш авлоднинг мантиқий тафаккур даражасини ўстириш, миллий ўйинлар турини янада кенгроқ тарғиб этиш мақсадида 9-10, 11-12 ва 13-14 ёшли ўсмирлар  ўртасида “Футболимиз келажаги” туман босқичи мусобақаси ўтказилди.

 

Спорт     Спорт

 

 

 

 

 

 

 

 

 

       Мусобақада  9-10 ёшли ўсмирлар  ўртасида биринчи ўринни тумандаги Парахун маҳалла фуқаролар йиғинининг “Парахун” жамоаси, 11-12 ёшли  ўсмирлар ўртасида биринчи ўринни Жалоир маҳалла фуқаролар йиғинининг “Жалоир” жамоаси ҳамда 13-14 ёшли ўсмирлар ўртасида Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинининг “Мустақиллик” жамоаси биринчи ўринни эгаллади ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 

 

Спорт

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мусобақа ғолибларига туман ташкилий қўмитаси томонидан эсдалик совғалар берилди.

 

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 03.07.2015,   Кўрилган: 687   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.