» » » “Сарбози оҳанглари” жамоаси - Республика ғолиби

“Сарбози оҳанглари” жамоаси - Республика ғолиби

“Сарбози оҳанглари” жамоаси - Республика ғолиби     Хатирчи Педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи қошида иқтидорли ўқувчи-ёшлардан иборат “Сарбози оҳанглари” фольклор-этнографик жамоаси ташкил этилган.

“Сарбози оҳанглари” фольклор-этнографик жамоаси 2011 йилдан буён касб-ҳунар коллежлари ўртасида ўтказиб келинаётган “Барҳаёт анъаналар” кўрик-танловларида фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.

Мазкур жамоа 2012-2013 йилларда Самарқанд шаҳрида ҳамда 2014 йилда Олмалиқ шаҳрида ўтказилган “Барҳаёт анъаналар” кўрик-танловининг Республика босқичида фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

 

                  “Сарбози оҳанглари” жамоаси - Республика ғолиби “Сарбози оҳанглари” жамоаси - Республика ғолиби

 

 

 

 

 

 

 

 

    Жамоа бадиий раҳбари О.Пардаевнинг, қолаверса жамоа аъзоларининг машаққатли меҳнатлари эвазига жорий йилнинг 28 июнь куни Навоий шаҳри “Фарҳод” маданият саройида ўтказилган “Барҳаёт анъаналар” кўрик-танловининг Республика босқичида ҳам жамоа муваффақиятли иштирок этиб, вилоятимиз шаънини муносиб ҳимоя қилди.

 

“Сарбози оҳанглари” жамоаси - Республика ғолиби    “Сарбози оҳанглари” жамоаси - Республика ғолиби 

 

  

 

 

 

 

 

 

      Жамоа аъзолари кўрик-танловда иштирок этган 13 та вилоятлар ичида фахрли 1-ўринни қўлга киритиб,  вилоятимиз қадриятлари, урф-одатлари, удумларини акс эттирувчи бадиий чиқишларини катта саҳнада намойиш этиб,  муваффақиятга эришди.

Келгусида “Сарбози оҳанглари” жамоаси ўз олдига  ўқувчилар ўртасида миллий қадриятларни тарғиб қилиш орқали тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларнинг халқимиз тарихига, урф-одатларига эҳтиромларини юксалтириш, фольклор санъатига қизиқишларини оширишни  мақсад қилиб қўйди.

Юксак марраларга, улкан мақсадларга эришишда қадриятларимиз давомчилари бўлмиш жамоа аъзоларига, жамоанинг бадиий раҳбари О.Пардаевга ҳамда коллеж раҳбариятига муваффақиятлар тилаймиз.

        

М.Умарова

Хатирчи Педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар

коллежининг маънавият ва маърифат ишлари

бўйича директор ўринбосари

 

Тадбир фотолавҳалари

 

 

“Сарбози оҳанглари” жамоаси - Республика ғолиби     “Сарбози оҳанглари” жамоаси - Республика ғолиби     “Сарбози оҳанглари” жамоаси - Республика ғолиби    “Сарбози оҳанглари” жамоаси - Республика ғолиби     “Сарбози оҳанглари” жамоаси - Республика ғолиби     “Сарбози оҳанглари” жамоаси - Республика ғолиби     “Сарбози оҳанглари” жамоаси - Республика ғолиби     “Сарбози оҳанглари” жамоаси - Республика ғолиби

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 03.07.2015,   Кўрилган: 793   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.