Огоҳликка даъват- давр талаби

Огоҳликка даъват- давр талабиВатан ҳимоячилари куни байрами арафасида тумандаги 45-ўрта умумтаълим мактабида “Огоҳликка даъват-давр талаби” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Учрашувда Хатирчи тумани ИИБ ҲООБнинг вояга етмаган ёшлар ўртасида назорат ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси гуруҳи ходимлари иштирок этишди.

Мактаб ўқувчилари билан бўлган учрашувда участка нозирлари мактабнинг юқори синф ўқувчиларига ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг салбий оқибатлари, диний экстремизм, одам савдосига қарши курашиш, йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бўйича суҳбат олиб бордилар.

- Мамлакатимизда ёшларга ҳар томонлама қулайлик ва имкониятлар яратилган, ҳозирда ёшларимиз билим ва спорт соҳасида  жаҳонга юз тутмоқда,- деди ўз сўзида  Ф.Назаров. – Ёшларимиз  фақат билим олиш ва спорт билан шуғулланиб, бақувват бўлиб мустақил Ўзбекистонимизни янада гуллаб яшнашига ҳисса қўшиши зарур. Шу сабабли улар зиммасида катта масъулият борлигини унутмаслиги лозим.

 

Илҳом АШИРОВ,

45- мактабнинг Маънавий- маърифий

 ишлар бўйича директор ўринбосари

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 29.01.2015,   Кўрилган: 1068   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.