» » » ТУМАН ҲОКИМЛИГИ РАҲБАРИЯТИ

ТУМАН ҲОКИМЛИГИ РАҲБАРИЯТИ

АЛИЕВ  ҒОФИР ҚУВАТОВИЧ

 

  Хатирчи  тумани  ҳокими
  Телефон: (0436) 544-40-10, факс:  (0436) 544-42-08

  Қабул кунлари: Ҳар ҳафтанинг шанба куни

  Электрон почта:  xatirchi@nv.uz        
  1959 йили Навоий вилояти, Навбаҳор  туманида туғилган.
  Миллати - ўзбек.

  Маълумоти  олий, 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш

  муҳандислари институтини т    

  тамомлаган.

  2001 йил - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси  

  тингловчиси.  

  Мутахассислиги  муҳандис-гидротехник, магистр.

  2009 йилдан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

  2015 йил "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган

 

 Мажбуриятлари:

      Туманда   олий   мансабдор   шахс   бўлиб,  айни   бир   вақтда   ҳудудда  вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради.

            Туманни ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштиради ва унинг бозор тамойилларига асосланган замонавий йўналишларини ҳаётга кенг жорий этиш ҳамда ислоҳотларни чуқурлаштиришга раҳбарлик қилади. 
            Халқ фаровонлигини оширишнинг зарур чора-тадбирларини белгилайди. 
            Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор, фармон ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимининг қарорлари ижросини ташкил этади.
            Қонунийлик, ҳуқуқ-тарғибот, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлик чора-тадбирларни кўради, табиий офатлар, эпидемиялар, шунингдек бошқа фавқулодда вазиятларда тегишли ишларни ташкил этади.
            Республика ва хорижда туманнинг расмий вакили сифатида иш кўради.
Кадрларни танлаш, тарбиялаш ва жой-жойига қўйиш ишига раҳбарликни амалга оширади. 
Фуқароларни қабул қилишни, улардан келиб тушган ариза, шикоят ва таклифларни қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда мурожаатларни тегишли бўлимлар томонидан кўриб чиқилишини ташкил этади.
            Туман  ижроия  ҳокимияти  органларининг  структураси  ва  штатларини  вилоят ҳокими  билан  келишилган  ҳолда тегишли халқ депутатлари Кенгаши тасдиқлаган бюджет доирасида белгилайди ва ўзгартиради.
            Вилоят ҳокими билан келишилган ҳолда туман ҳокими биринчи ўринбосари ва ўринбосарларини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилади ҳамда уларни тегишли халқ депутатлари Кенгашлари тасдиғига тақдим этади.
            Ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишни таъминлайди.
            Туманда қишлоқ хўжалик корхоналари ишини мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, жойларда хўжалик юритиш шаклларини такомиллаштириш ва шу соҳада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштиради.
            Қишлоқ ижтимоий инфраструктурасини ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштириб, чорвачиликда ислоҳотларни такомиллаштириш, шахсий фермер ва деҳқон хўжаликлари манфаатларини ҳимоялаш, қишлоқ аҳолисини хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш ва улар учун қўшимча иш жойлари яратиш, қайта ишлаш корхоналари ташкил қилиш масалаларини назоратга олади.
            Қишлоқ хўжалигида ердан, сувдан фойдаланиш, ирригация, мелиорация масалалари, деҳқончилик маданиятини яхшилаш, илғор техника ҳамда технологияларни жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини ошириш, уруғчилик ва наслчилик ишларини ривожлантиришга алоҳида эътибор беради.
            Қишлоқ хўжалигини кимёлаштириш, ўсимликларни ҳимоя қилиш, ветеринария хизмати кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштириб, табиий офатлар ва экстремал ҳолатларда уларни бартараф этиш бўйича тезкор тадбирларни амалга оширади.
Ҳудудда жиноятчиликка қарши кураш, қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштиради, йўналтиради ва ҳудудлар бўйича таҳлил қилади.
            Ҳокимликда тузилган тегишли комиссиялар ишларига раҳбарлик қилади.
            Туман ҳокими ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, мутахассислари иш фаолиятини умумий тарзда мувофиқлаштириб, назорат қилиб боради.
            Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида бошқа  ваколатларни ҳам амалга оширади.  

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 24.09.2018,   Кўрилган: 3255   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.
Страница 1 из 4 | Следующая страница