» » » Туман ҳокими Ғ.Алиевнинг мурожаати

Туман ҳокими Ғ.Алиевнинг мурожаати

Туман ҳокими Ғ.Алиевнинг мурожаати                            Ҳурматли тумандошлар!

        Бугунги улуғ айём кунлари бўлишига қарамасдан Сизларга мурожаат қилиб, дунёнинг 160 дан ортиқ мамлакатларида тарқалган коронавирус касаллиги Республикамизга ҳам четдан кириб келганлиги ва ўзаро ҳамжиҳатликда ҳеч қандай саросимага тушмасдан доимий яшаш фаолиятимиз давомида амал қилиб келаётган санитария-гигиена қоидаларига эътиборни кучайтирган ҳолда бу касалликни енгиб ўтишга кучимиз етишини таъкидламоқчиман.

         Тиббиёт илмининг буюк султони Ибн Сино бобомиз  таъкидлаганидек: “Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир. Хотиржамлик ярим соғликдир.  Сабр эса шифонинг бошланишидир”.

        Шунга кўра, туманимиз аҳолиси ва юртдошларимиздан ваҳимага тушмаслиги ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш билан вақтинча Республикамизда эълон қилинган карантин даврида, касаллик вируси тарқалишини олдини олиш чора-тадбирларига жиддий ёндашишимиз талаб қилинмоқда.              

         Бу билан, яъни вирусни бир жойдан иккинчи жойга инсон қўл излари орқали кўчиб ўтиш эҳтимоли аниқланганлиги сабабли, доимий кундалик ҳаётимиздан узоқлашмаган тарзда гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилишимиз талаб этилади.

Азиз тумандошлар!

         Сизларга, бундай вазиятда Республикамизнинг барча телеканаллари ҳамда Интернет тармоғидаги ижтимоий саҳифалар орқали эфирга узатилаётган фарзандларимиз учун дарс соатлари  ва биз катталарга кино актёрларимиз томонидан туҳфа этилаётган фильмлар тўпламидан баҳра олиб, фарзандлар тарбиясида бўлишингизни сўрайман.

        Шуни алоҳида айтмоқчиманки, баъзи ахборот тарқатувчи ижтимоий тармоқлар орқали ўзини ҳурмат қилмасдан бозорлардаги озиқ овқат, дорихоналардаги дори-дармон ва йўловчи ташиётган транспорт воситаларида йўл ҳақини асоссиз ошириб  юборди деган асоссиз фикрлардан сизларни  йироқ бўлишларингизга ишонаман.

         Бундай ишонч билан айтилган гапларим боиси, туманимиз марказида жойлашган Хатирчи деҳқон бозоридаги барча турдаги қишлоқ хўжалиги-ю, нон ва ширинлик маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётган тадбиркорларимиз ўзимизнинг тумандошлар, опа-сингиллар, ака-укаларимиздир. Улар билан шахсан гаплашиб чиқдим, ҳеч қайси бири нархларни кўтармайди.

         Сўзимни якунлар эканман, ўлкамизга кириб келган янгиланиш ва яшариш айёми, меҳр-оқибат, эзгулик, яратувчанлик ва гўзаллик рамзи, миллий қадриятларимиз тимсоли, шарқона янги йилимиз бўлган “Наврўз” байрамини оила даврасида нишонлашингизни сўраб қоламан.

 

 

 

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 20.03.2020,   Кўрилган: 28   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.