Ҳар бир масала долзарб

Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг навбатдаги учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияга туманимиз ҳокими Ғ.Алиев раислик қилди.

Сессияда дастлаб Хатирчи тумани прокурори Н.Аҳмеджонов туман ҳудудида қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида 2014- йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Мазкур масала юзасидан депутатлардан Ш.Облоқулов, Ж.Қодиров фикр- мулоҳазаларини билдиришди.

Туман йўл хўжалиги пудратчи таъмирлаш-фойдаланиш корхонасининг раҳбари М.Олимов эса туманда мавжуд автомобиль йўлларининг ҳолатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

“Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг тумандаги ижроси тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари В.Авлонов ҳисобот берди.

Сессияда шунингдек бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.

 

А.Ҳосилов,

"Хатирчи ҳаёти" газетаси бош муҳаррири

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 10.03.2015,   Кўрилган: 832   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.