» » » Муҳим масалалар муҳокамаси

Муҳим масалалар муҳокамаси

Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг навбатдаги иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияга туманимиз ҳокими Ғ.Алиев  раислик қилди.

Сессияда иккитта масала - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари таркибига номзодлар тавсия этиш ва халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг ва доимий комиссияларининг иш режаларини тасдиқлаш муҳокама этилди.

Дастлабки масала юзасидан туман ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Ў.Одилов сўзга чиқди ва депутатларни комиссия таркибига тавсия этилаётган номзодлар билан таништирди.

Депутатлар ҳукмига Кенгаш ва доимий комиссияларнинг иш режалари ҳам ҳавола этилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлардан М.Эшниёзов, Ж.Қодиров, М.Саидаҳмедова фикр- мулоҳазаларини билдиришди.

Сессия якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

А.Ҳосилов

“Хатирчи ҳаёти” газетаси таҳририяти бош муҳаррири

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 10.02.2015,   Кўрилган: 785   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.