» » » Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг навбатдаги 9-сессияси ўтказилди.

Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг навбатдаги 9-сессияси ўтказилди.

 

Жумладан,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармонининг тумандаги ижроси тўғрисида Туман ҳокими ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Маматованинг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек,“Туманда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида” ҳисобот берувчи туман ҳокимининг биринчи ўринбосари В.Авлонов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг 2020 йил 5 июндаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 - 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг жорий йил биринчи чорагида ижро этилиши ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ахбороти ҳақида”ги 14-сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида ҳисобот берувчи туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари И.Тошевнинг ҳисоботи тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 22 апрель куни аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишининг олдини олиш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида мутасадди раҳбарларга бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Бугунги кунда туманда 68 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 43 минг 440 та оилаларда 199003 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.

Ҳозирги пандемия шароитидан келиб чиқиб, тумандаги 43 минг 440 та оилаларнинг яшаш турмуш шароитлари ўрганиб чиқилди. Натижада, жами
2 минг 748 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, шундан 2 минг 236 та камбағал ва пандемия даврида ишсиз қолган 512 та оилалар борлиги аниқланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, аҳолини тадбиркорликга жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш орқали даромадини ошириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Жорий йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан “Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишнинг “Вақтинчалик тартиби” тасдиқланиб, ижрога қаратилди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида фойдаланилган “saxovat.argos.uz” дастури эндиликда эхтиёжманд камбағал оилалар дастурига айлантирилиб, дастурга тумандаги 4 та секторлар томонидан камбағал оилалар тўғрисида маълумотларни киритиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Кун тартибига қуйилган масалаларданЎзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 июндаги “Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги ЎРҚ-622-сонли Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2020 йил 12 июндаги 07/1-1379-сонли хати ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ва режалаштирилган чора-тадбирлар белгиланди.

Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг навбатдаги 9-сессияси якунида депутатлар томонидан тегишли қарорлар қабул қилиниб,  фикр-мулоҳазалар эшитилди.

 

Хатирчи туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 26.06.2020,   Ko‘rilgan: 35   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.