БАЛЛИ ҚИЗЛАР!

БАЛЛИ ҚИЗЛАР!  Аёл қўллари билан дунёни тебратади! Аёл қўллари мўъжизалар яратади! Тежамкор, тадбиркор ва оқила аёллар миллатнинг хазинаси, хонадонлар файзидир.

  2015/2016 ўқув йилида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг тадбиркор қизлари орасида “2016 йилги тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси” танлови ғолибларини аниқлаш мақсадида мазкур танловнинг туман босқичи ўтказилди.

  Вилоят босқичида иштирок этган туман Тиббиёт коллежи битирувчиси Шалола Акромованинг “Сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш”, Хатирчи Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи битирувчиси Ораста Сайдуллаеванинг “Тикувчилик” бизнес лойиҳалари вилоят босқичида ғолиб деб топилиб, “Агробанк” АТБ вилоят бошқармаси томонидан 9,5%ли сертификат ва қимматбаҳо совғаларга эга бўлишди.

  Ораста Сайдуллаева ва Шалола Акрамовалар жорий йилнинг 25-26 октябрь кунлари мазкур танловнинг Республика босқичида иштирок этишиб, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси - 2016” танловининг Республика босқичида фаол иштироки учун диплом ва Республика Ипак йўли банкининг 4,5%ли сертификати ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

  Тақдирлаш маросими Ўзбек Миллий театрида бўлиб ўтди.Тадбирга таниқли хонандалар ўзларининг дилтортар қўшиқлари билан тадбир иштирокчиларини қутлашди.

 

К.Бозорова

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси

 

Тадбир фотолавҳалари

БАЛЛИ ҚИЗЛАР!    БАЛЛИ ҚИЗЛАР!

БАЛЛИ ҚИЗЛАР!    БАЛЛИ ҚИЗЛАР!

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 31.10.2016,   Кўрилган: 863   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.