» » Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш (Паспорт) бўлинмасида фуқароларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш (Паспорт) бўлинмасида фуқароларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Ҳурматли фуқаролар! Туман ҳудудида коронавирус касаллиги тарқалиш хавфи ошиб бораётганлиги ва “қизил” ҳудуд  тоифасига киритилганлиги муносабати билан 2020 йил 28 май кунидан бошлаб, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш (Паспорт) бўлинмасида фуқароларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Жорий йилнинг 28 май кунидан кейин паспорт, яшаш гувоҳномаси олиш, алмаштириш, пропискани (рўйхатдан ўтиш) расмийлаштириш, яшаш гувоҳномасини муддатини узайтириш масалалари юзасидан Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат этишни режалаштирган ва вақтинча қабул тўхтатилганлиги муносабати билан мурожаат қила олмаган шахслар паспорт тизими ҳамда бўлиш қоидаларини бузган деб ҳисобланмайди.    

Эълонга доир қўшимча маълумот олиш учун 79-544-20-33, 93-953-70-03,                  93-434-70-02, 90-646-07-66 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Хатирчи тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 29.05.2020,   Кўрилган: 55   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.