» » «business.gov.uz» ягона интерактив портали

«business.gov.uz» ягона интерактив портали

Ҳурматли тадбиркорлар ва чет эллик инвесторлар!

Навоий вилояти Хатирчи туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Сизларнинг:

Тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли  масалаларингизни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш;

Тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиш тўғрисидаги мурожаатларингизни «business.gov.uz» ягона интерактив портали ёки «Call-center» хизмати (қисқа 11-00 ёки 71-211-00-00 шунингдек, Хатирчи туманидаги Бош вазир қабулхонасининг 79-544-08-44 телефон рақамлари) орқали қабул қилади.

Мурожаатларни тегишли ваколатли органлар томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилишини таъминлайди ва ҳал этиш чораларини кўради.

Бош вазир қабулхонаси тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлайди.

Хатирчи туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси етакчи мутахассиси С.Нуриддинов

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 31.03.2020,   Кўрилган: 42   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.