Ishonch telefoni: +998 79 544-40-10
Devonxona: +998 79 544-40-10

Вид

A
A
A

Размер шрифта

A-
A+

Биласизми республикамизда илк аҳолини рўйхатга олиш қачон ўтказилган?

Биласизми республикамизда илк аҳолини рўйхатга олиш қачон ўтказилган?

Биласизми республикамизда илк аҳолини рўйхатга олиш қачон ўтказилган?
Ҳар қандай давлатнинг тарихи – бу, биринчи навбатда, унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади.

Манбаларда келтирилишича, Ўзбекистон ҳудудида дастлабки аҳоли рўйхати 1897 йилда ўтказилган бўлиб, аҳоли сони 3,9 млн.кишини ташкил этган. Ушбу рўйхат маълумотлари XIX аср охирида Ўзбекистонда мавжуд оилалар сони, аҳоли сони, ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш, ўлим каби демографик жараёнлар ҳақида тассаввур ҳосил қилишга ёрдам берган.

Ўзбекистон ҳудудида кейинчалик 1926, 1939, 1959, 1970, 1979 йилларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ташкил этилган.

Республикамиз ҳудудидаги охирги аҳолини рўйхатга олиш 1989 йилда ўтказилган бўлиб, шу вақтда аҳоли сони 19,8 млн.кишини ташкил этган.

Р.S. 2023 йилнинг 01 октябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси аҳоли сони 36,6 млн.кишини, Навоий вилояти аҳолиси эса 1,07 миллион кишини ташкил этган.

 

Bizning telegram kanalimizga obuna bo'ling!