DataLife Engine > Янгиликлар, Халк таълими > Оммавий маданият таҳдиди

Оммавий маданият таҳдиди


6-09-2017, 18:37. Разместил: info

  Ҳозирги кунда дунёда глобаллашув жараёнининг ҳар томонлама чуқурлашуви ва ахборот технологияларининг такомиллашиб боргани сайин миллий маданият, миллий қадриятлар ва азалий анъаналарни сақлаб  қолиш масаласи долзарб аҳамият касбэтмоқда.

  Ер юзидаги ахборот алмашинуви мислсиз тезлашган ҳозирги глобализм шароитида, ғарбдаги айрим “марказлар” бошқа давлатлар ва халқлар ўртасида ғapбҳаёти “жозибалари”ни,жумладан, “оммавий маданият” таъсирини имкон қадар кенг ёйишга ҳаракат қилишмоқда.

  Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, замонавий “оммавий маданият”нинг мақсади инсонларни миллийликдан узоқлаштириш, дунёни бир тизимга солиб стандарт ҳолатда, битта оқим бўйлаб ҳаракатланишини таъминлашдан иборат бўлиб, у макон, ёш, жинс ва миллат танламаслик хусусиятига эга.

  Афсуски, бугунги кунда ҳам жамиятимизда “ом­мавий маданият” ниқобидаги мафкуравий таҳдидларнинг ёшларимиз онгига кўрсатаётган салбий таъсирларини кўзатишимизмумкин. Шунингдек, “оммавий маданият” тарғиботчилари оилаларга, айниқса ёш оилаларга ўз таъсирини кўрсатмокда. Шарқ, аёллари ҳеч маҳал оилада етакчиликка даъвогар бўлмаганлар. Бу эса уларнинг оилада хеч қандай қадрга эга эмас, деган маънони англатмайди. Аксинча, оиланинг бирор муаммоси оиланинг иккинчи ярмини ташкил қилган аёлсиз ечилмаган ва амалга оширилмаган.

  Аммо “оммавий маданият” тарғиботчилари Шарқ оиласида аёллар камситилиши, уларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқли эмаслиги ҳақида фикр юритадилар. Айниқса, ёш оилаларга бу ўзининг кучли таъсири­ни ўтказмоқда.Ваҳоланки, ушбу “маданият” тарғиботчилари  “эркинсизлик” деб атаётган оила аслида бу муқаддас даргоҳ, инсонларни эзгу ҳулққа ўргатадиган маскан.

  Айнан шунинг учун ҳам бугунги даврда оила­нинг мустаҳкамлиги юрт келажаги учун муҳим аҳамият касб этади.

 

Ш.Ражабов,

Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши раиси


Вернуться назад