DataLife Engine > Янгиликлар, Халк таълими > Огоҳлик қўнғироғи

Огоҳлик қўнғироғи


11-03-2017, 18:56. Разместил: info

  “Оммавий маданият”да ўз инларини қуриб, ғаразли мақсадлари йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдиган кимсалар шайтонга ҳам дарс ўташга интиладилар. Улар Ислом динини ниқоб қилиб, халифалик тузишга қаратилган ҳаракатларини олдинга сурмоқдалар. Сафларини тўлдириш йўлида улар ҳар қандай жирканч ишлардан қайтмаётган экан, бундан ҳар бир киши сергак тортиши керак.

Турли номлар билан аталувчи террорчи оқимлар турига баъзан ёшларимиз ҳам илиниб қолаётгани ташвишли хол ҳисобланади, албатта. Бугунги глобаллашув жараёнида инсон таъбини хира қиладиган бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун ёшларда маънавият иммунитетини шакллантириш лозим. Бунда битирувчи ёшларни иш билан таъминлаш, компьютердан фойдаланишларини назорат қилиш каби ишларни жонлан- тириш мақсадга мувофиқ.

  Баъзи ота-оналар фарзандим тенгдошларидан кам бўлмасин деб, мактаб ёшидаги болага телефон олиб беришмоқда. Лекин ота- она телефон тутиш маданиятини, ундан фойдаланиш йўлини боласига тушунтирганмикан? Боласининг телефонини лоақал бир ойда бир маротаба бўлсада кўздан кечириш ёдидан чиқмаяптимикан?

  Чамаси ўн икки - ўн уч ёшлардаги ўспирин бола тенгдошлари билан портловчи модда ясаган. Уни қайдан ўргандинг, деб савол бе­ришса, интернетда кўрганлигини айтади. Ўзининг кичик жуссаси билан “буюк” ишларга қодир боланинг зеҳн-қудратини қаранг?

  Болаку бунинг оқибатини билмаган, тўғрироғи англолмаган. Лекин катталарчи, нимага боласининг ҳатти-ҳаракатини кузатмаган, назорат остига олмаган.

  Биз ёшлар Ватанимиз равнақи йўлида ўз куч-қудратимизни, билим ва салоҳиятимизни сафарбар этишимиз керак. Бор иқтидоримиз ва ғайратимиз билан ҳар қандай иллатларнинг олдини олмоғимиз, унга қарши курашмоғимиз лозим. Заҳматкаш халқимиз бунёд этган юртни асраб-авайламоғимиз, уни янада обод этишга ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз зарур.

 

Одина Қувонова,

“Камолот” ЁИҲ фаоли

 


Вернуться назад