DataLife Engine > Янгиликлар > Аллоҳнинг қаҳрини келтирадиган иллатлардан сақланайлик!

Аллоҳнинг қаҳрини келтирадиган иллатлардан сақланайлик!


16-05-2018, 19:42. Разместил: info

  Аллоҳ таоло инсониятни яратиб, бошқа яратган нарсаларини инсониятга бўйсундириб қўйди. Қуръони каримда: “Агар Парвардигорингиз сизга берган неъматларни санамоқчи бўлсангиз санаб саноғига ета олмайсиз”, деб марҳамат қилинган. Бошқа бир ояти каримада: Агар берган неъматла- римга шукр килсангиз неъматларимни янада зиёда қиламан, агар ношукрлик қилсангиз азобим ҳам қаттиқ”, деб огоҳлантирилганмиз. Демак, инсон ҳаёти давомида Яратган Роббисига итоатда бўлиб, берган неъматларига ношукрлик қилмасдан яшаши лозим.

  Бугунги кунда дунё сиёсий майдонида ҳар хил, ўз манфаати йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган кучлар муқаддас динимиз номидан кўпгина ишларни амалга ошириб, бутун дунё тинчлигига раҳна солишмоқда. Ваҳоланки бундай кишиларнинг қилаётган ишлари динимизга ҳам, инсонийликка ҳам тўғри келмайди. Аллоҳтаоло ўзининг динини ўзи ҳимоя қилади, бузғунчиликни ният қилганлар албатта жазоларини олишади.

  Биз эса шундай тинчлик-хотиржамлик замонида яшаётган эканмиз, аввало Яратганга шукроналар айтиб, ватандошларимизни бундай ғаразли кимсаларнинг ёвуз ниятларидан огоҳ этишимиз ва шу билан бирга Аллоҳнинг қаҳрини келтирадиган гуноҳлардан сақланишимиз ҳам лозим бўлади. Чунки Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган, бидъат-хурофот бўлган амаллар кўпайса халқ­нинг бошига балолар ёғилиши аниқ. Айниқса аёллар ўртасидаги ислом динида oғиргуноҳ ҳисобланган “Бибисешанба”, "Мушкулкушод”, ”Момо оши” каби ширкка яқин бўлган маросимлар ва инсонларни бир-бирига иситиш ёки совутиш (иссиқ-совуққилиш) билан шуғулланувчилар, фолбинлар ва “Сизга дуо кирибди, мен тозалаб юбораман”, дегувчи шахсларнинг кўпайиши ва содда, қалби пок халқимизнинг уларнинг гапларига ишониши афсусланарли ҳолдир.

  Шундай экан,ҳожатимизни, мушкулимизни осон қилишини бошқаларга ишониб юришлари Ал­лоҳнинг қаҳрини келтирадиган гуноҳлардандир. Чунки яхшилигу ёмонликни тақдир қилувчи, мушкулларни осон қилувчи Аллоҳ таолонинг ўзидир.

  Соф ҳанафий мазҳабимиз таълимотларига кўра яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таоло томонидан берилишини тасдиқлашимиз иймонимизнинг асосларидандир. Агар Аллоҳ­нинг ўзи бир кишига ёмонлик етишини ирода қилса, бутун ер юзидаги инсонлар у ёмонликни қайтаришни хоҳлашса ҳам қайтара олишмайди. Худди шунингдек, Аллоҳнинг ўзи бир бандасига яхшилик етишини ирода қилса, бутун ер юзидаги инсонлар уни тўсиб қолишни хоҳлашса ҳам тусиб қолишолмайди. Ниманики Аллоҳдан эмас, фолбин ёки бошқадан сўрасак мантиқан ўйлаб қараганимизда ҳам тўғри иш бўлмайди ва бу қилган хатомиз Ярат­ган Роббимизнинг олдида ҳам жуда катта гуноҳкорлик ҳисобланади.

  Азизлар! Аллоҳ таолодан бизга берилган азиз умримизни ғанимат билиб, бутун дунё ҳавас қилаётган диёрда яшаётганимизга шукрлар қилиб, бу берилган неъматларнинг барчаси Яратган парвардигоримиздан ато этилган неъмат эканини калбан ҳис этиб, Аллоҳга шукрлар қилиб, унинг қаҳрини келтирадиган гуноҳлардан сақланиб яшайлик!

 

Б. Хакимов,

Хатирчи туманининг бош

имом хатиби


Вернуться назад