DataLife Engine > Янгиликлар > Ҳар жойни қилма орзу

Ҳар жойни қилма орзу


16-05-2018, 19:34. Разместил: info

  Россияга бориб ишлаб келган йигит­нинг ОИТС (СПИД) касаллигини юқтирганлиги маълум бўлди.

  Муҳтожлик. У нима ўзи? Лекин бунда биринчи галда кўпчиликнинг кўз ўнгига иқтисодий етишмовчилик келади. Нима бўлгандаям Д.нинг ҳамма ҳавас қиладиган оиласи, гулдек умр йўлдоши, бир-биридан ширин фарзандлари бор эди. Аслида хонадоннинг моддий таъминоти ҳам ёмон эмасди. Эрнинг яхшигина ҳунари борлиги, бундай шароитни вужудга келтирганди. Бундан ташқари хотини ҳам берсанг ейман, урсанг ўламан дейдиганлар тоифасидан эмасди. Эр-хотин қўш ҳўкиз, деганларидек аёл бечора ҳам жуфти халолим қийналмасин, дея югуриб-елиб рўзғорнинг кам-кусти учун тиним билмасди.

  Лекин, битта-иккитанинг Россияга бориб ишлаб мўмай даромад орттириб, кўша-қўша уйли ва машинали бўлаётганлигини эшитгач Д.нинг тинчи бузилди. Уни ҳам бойлик йигит ташвиши бот-бот безовта қила бошлади. Охир-оқибат аёлига ёрилди.

  Фалончи Россияда ишлаб келиб, бирданига иккита “Ласетти” олибди. Бирини қўйса бирини миниб юрибди. Яна шаҳардан фалон сўмга уй ҳам олибди, деб эшитдим. Нима, бизнинг улардан камлик жойимиз борми? Кўл оёғим бут бўлса, бир ёғи ҳунарим бор. Шу десанг... мен ҳам четга бориб ишлаб келсам. Қайтиб келгач ишлаб топган пулга мазза қилиб яшардик. Нима дейсан?

  Ёстиқдоши чуқур ўйга толган куйи оғир хурсинди.

  Ахир, мен, болаларимиз нима бўлади,- деди бироздан сўнг овози чиқар-чиқмас. - Ҳарқалай ўзга юртда ишлаш, пул топиш осонмас. Бировнинг юртида шоҳ бўлиб яшагандан кўра, ўз юртингда гадо бўлиб яша деган ҳикмат бежизга айтилмаган, ахир!

Буёғи энди-и-и... ғиштқолипдан кўчган эди. Аёли ҳамда йигитнинг яқин қариндошлари харчанд уринишмасин, Д.ни ўз фикридан,ҳорижга бориб ишлаб келиш ниятидан қайтаролмади.

  Шундай қилиб йигит жўнаб кетди.Аввало,у ерда ишга жойлашишнинг ўзи бўлмади. Ҳали у, ҳали бу ерга бошини суқди, бирон жойга ишга жойлашай деса ҳужжат талаб қилишади. Нима бўлса бўлар, деб жўнаворган одамда ҳужжат нима қилади, ахир.

Оқибат шу бўлдики Д. фақат ўзининг қорнини амаллаш учунгина “ишлади”.

  Хуллас, амал-тақал қилиб, ўзгалар ёрдамида оиласи бағрига қайтди. Оилада шундан кейингина муҳтожлик сезила бошланди. Чунки ҳориждан қайтган йигитнинг сиҳати жойида эмасди. У кун сайин озғинлашиб, ранг-рўйи бир ҳолда бўлиб борарди. Қариндошлари духтирларга кўрсатишди. Врачлар беморни лаборатория таҳлилидан ўтказиш лозимлигини айтишди. Кўп ўтмай бу иш амалга оширилди. Энг даҳшатлиси шундан кейин бошланди. Д. ҳориждалик чоғида ОИТСни юқтириб олган эди. Янада кўрқинчлиси эса ёстиқ­доши билан жинсий алоқада бўлиб, унга ҳам бу хавфли касалликни юқтиргани, ўртада ҳомила пайдор бўлгани эди.

  Ўйламай босдим тиканни, тортадирман жабрини, деганларидек, оқибатда бир оилада 3 нафар одам ушбу мудҳиш дарднинг исканжасига тушди.

Хўш, бу дарднинг ўзи нима? ОИВ- одамнинг иммунитет танқислиги вируси. Бу пайтда одам вирус билан зарарланган, аммо ка­саллик бошланмаган яширин давр ҳисобланади. Қонда вируснинг борлигини фақатгина махсус текшириш- қон таҳлили орқалигина билиш мумкин бўлади, бунда.

  ОИТС- орттирилган иммунитет танқислиги синдроми бўлиб, касалликнинг сўнгги босқичи ҳисобланади. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлади. Бемор одамнинг ҳеч бир сабабсиз иситмалаши, озиб кетиши, ичи суюқўтиши, лимфа безларининг катталашиши, оғизбўшлиғи ва тиш милкларида яралар пайдо бўлиши кузатилади.

  Умуман олганда бу дардга чалинмаслик мумкинми? Албатта, мумкин. Бунингучун палапартиш жинсий алоқадан тийилиш, энг муҳими ҳар бир киши ўз соғлигиҳақида ўзи қайғуриши лозим.

 

 “Хатирчи ҳаёти” газетасидан олинди


Вернуться назад