DataLife Engine > Янгиликлар > Вояга етмаганлар тарбияси - бош масала

Вояга етмаганлар тарбияси - бош масала


30-12-2017, 15:40. Разместил: info

  Маълумки, ҳар қандай жамиятнинг келажаги, ёш авлоднинг қандай даражада таълим-тарбия олишига боғлиқ. Шу жиҳатдан баркамол авлод тарбияси давлат аҳамиятига молик вазифадир.

  Бугун жамиятда ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси учун масъулият ҳар қачонгидан кўпроқ англаб етилмокда. Ёш авлод тарбияси айрим ота-оналар ўйлаганларидек, уларни овқатлантириш, кийинтириш ва ҳаётий эҳтиёжларини қондиришдан иборат эмас.

  Болалар тарбиясида улар билан суҳбат қилиш, қалбига қулоқ солиш, керакли йўл-йўриқ, маслаҳатларни бериш муҳимроқ ҳисобланади. Барча иллатлар албатта бефарқлик ортида яширинган.

  Ҳар бир ёш авлоднинг ҳар қандай ўзгаришига эътиборли бўлиш бизнинг масъулиятли вазифамиздир. Республикамизда “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўгрисида” ги қонун қабул қилинган.

  Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни профилактикасига доир фаолиятнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  -вояга етмаганлар назоратсизлиги, қаровсизлиги улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш уларга имкон берадиган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш;

  -вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

  -вояга етмаганларда қонунга фидокорлик хулқ-атворини шакллантириш;

  -вояга етмаганларни ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайри- ижтимоий хатти-ҳаракатларни содир қилишга жалб этиш ҳолларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш.

  Ёшлар ўртасида тарбиявий, ҳуқуқий ишларнинг сусайиши турли ҳуқуқбузарликлар, гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка берилиш, диний ақидапарастлик ёки турли оқимлар таъсирига тушиб қолиш каби салбий ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.

  Ёшларни билим олиш, спорт билан шуғулланиш, касб-ҳунар, меҳнатга қизиқтириш салбий иллатларга берилишдан асрашга хизмат қилади.

  Зеро, ёшларни Ватанга ва халқимизга муносиб фарзанд этиб тарбиялаш барчамизнинг биринчи галдаги бурчимиздир.

 

Ҳ.Саломов,

20-мактаб директорининг

маънавий-маърифий ишлар

бўйича ўринбосари


Вернуться назад