DataLife Engine > Янгиликлар > Муқаддас қўрғон

Муқаддас қўрғон


30-12-2017, 15:30. Разместил: info

  Оила-жамиятнинг негизи, муқаддас қўрғон. Қўрғонингиз бутун экан, кўнглингиз хотиржам бўлади. Шу боис юртдошларимиз бир-бирларидан оилангиз тинчми, ҳамма саломатми, дея ҳол-аҳвол сўрайдилар.

  Халқимиз оилани асрашни муқаддас вазифалардан бири, деб билади. Бу туйғу неча асрлар давомида ота-онадан фарзандга ўтиб келмокда. Кузатган бўлсангиз, эндигина тетапоя бўлаётган ўғил-қизлар ҳам оила аъзоларини дарҳол ажратиб олиб, уларга тақлид қила бошлайди. Оила қанчалар муқаддас маскан эканлиги ҳақидаги маълумотлар уларнинг онгига болалигиданоқ муҳрланиб боради.

  Урф-одат ва анъаналаримиз, маданиятимиздан озуқа олган ўғил-қизларимизнинг фитратига ёшликларидан ота-оналарига кўмак бериш, сўнгра ўз оилалари учун қайғуриш ҳисси сингиб боради. Зеро, муқаддас заминимизда қадимдан миллийурф-одат ва анъаналаримиз, кексаларнинг ибратли ҳаёт йўли, ўгитлари, йиллар силсиласида тобланган тажрибаси ёшларимизнинг тўғри йўлни танлашларида йўлбошчиси вазифасини ўтамокда.

  Тарихга назар ташласак, ота-боболаримиз оилага жуда катта эътибор берганликларининг шоҳиди бўламиз. Фаробий, Беруний, Ибн Сино, Алишер Навоий сингари буюк алломаларимизнинг асарларида ҳам оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар, бола тарбиясида ота-онанинг, оиланинг ўрни масаласига алоҳида аҳамият қаратилган.

  Ўтган асрнинг бошларида яшаган Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий, Чўлпон каби маърифатпарвар зиёлилар баркамол авлодни тарбиялашнинг ягона чорасиоила асосларини қуриш эканини, оилани мустаҳкамламасдан жамият тараққиётига эришиб бўлмаслигини таъкидлаганлар.

  Абдурауф Фитрат “Оила” рисоласида шундай ёзади: “Болаларни ўзига ишонган, кучли, топқир, чаққон ва ақлли қилиб тарбиялаш учун ўз қадр-қимматини, шаънини ҳурмат қилиш руҳини тарбия қилмоқликни, шунинг билан бирга, ён-атрофдаги одамлар билан ҳисоблашишни ўргатмоқ керак. Қаерда оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва муаззам бўлади”.

  Бу борада  Ҳукуматимиз олиб бораётган ислоҳотларнинг негизида ҳам халқфаровонлиги, мамлакат тинчлиги, оилалар мустаҳкамлиги ва баркамол авлодни тарбиялашдек эзгу мақсадлар ётади.

 

Г. Ғаппорова,

12-мактабининг ўқитувчиси

“Хатирчи ҳаёти”газетасидан олинди


Вернуться назад