» » УЛАРНИ ДУНЁ ТАНИЙДИ

УЛАРНИ ДУНЁ ТАНИЙДИ

УЛАРНИ ДУНЁ ТАНИЙДИ   Спорт соҳасида ўқувчиларимиз, ёшларимиз собиқ иттифоқ даврида нари борса битта- иккита республикага чиқишар эди. Бугун эса уларни дунё танияпти. Бу бизга истиқлол берган имкониятдир.

Шу муносабат билан яқинда мухбиримиз Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси туман бўлими раҳбари Яша Халаевга мурожаат этди. Истиқлол берган имконият ҳақида суҳбатлашар экан, “Ким эдигу, ким бўлдик”, деган савол ўртага ташланди ва энг муҳими юқоридаги саволга жонли мисоллар ёрдамида жавоб изланди:

- Дарҳақиқат, истиқлол ёшларимиз мисолида айтадиган бўлсак, жуда катта имкониятлар эшигини очди. Истиқлол йилларида мактаблар сони бирга бир ошди. Мослаштирилмаган бинолар ўрнини замон талабларига жавоб берадиган кўркам бинолар эгаллади. Жаҳон стандартларига жавоб берадиган спорт заллари барча жиҳозлари билан фойдаланишга топширилди. Махсус спорт мажмуалари, ўйингоҳлар сонини санаб адоғига етиш қийин.

Бугунги кунда туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфида 88 та умумтаълим мактаби, 2 та Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда  13 та мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Уларда 26881 нафар ўқувчи бўлиб, шундан 13180 нафарини қиз болалар ташкил қилади. Аҳамиятли томони шундаки, бугунги кунда 11203 нафар ўқувчи спортнинг 13 та тури билан мунтазам шуғулланиб келишади. Уларнинг 5670 нафари қиз болалардир.

Айни пайтда таълим муассасаларида спортнинг 12 тури бўйича секциялар мавжуд бўлиб, уларда ўқувчилар 692 гуруҳга бўлинган ҳолда фаолият кўрсатишади.

Туманда ҳозирги кунга келиб, 56 та баскетбол 98 та волейбол, 60 та қўл тўпи, 52 та футбол, 23 та кичик футбол майдонлари спортчиларимиз ихтиёрида. Умумтаълим мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари билан қўшиб ҳисоблаганда туманда 42 та спорт зали бор.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида туманда 3 босқичда спорт мусобақалари тизими ташкил этилган. Энг асосийси, истиқлол йилларида қуриб фойдаланишга топширилган спорт мажмуалари ўз натижасини берди.

УЛАРНИ ДУНЁ ТАНИЙДИ  2004 йилда Грециянинг Афина шаҳрида бўлиб ўтган олимпиада иштирокчиси, ёшлар ўртасида  теннис  бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Манзура Иноятова бугун нафақат туманимиз ёки вилоятимиз балки республикамиз фахрига айланди.

Миллий кураш  бўйича 2012 йилда АҚШда ёшлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада ғолибликни қўлга киритган Бекзод Дўстқулов жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

УЛАРНИ ДУНЁ ТАНИЙДИ УЛАРНИ ДУНЁ ТАНИЙДИ   Эркин кураш  бўйича Осиё чемпиони, бир неча бор республика ва халқаро турнирлар ғолиби Аббос Раҳмонов ва Икром Илҳомовни спортимиз келажаги дея эътироф эта оламиз. Шунингдек  шахмат, қўл тўпи, сузиш, бадиий гимнастика ва бошқа кўплаб турлар бўйича вилоят, республика миқёсида танилиб улгурган ўнлаб спортчиларимизни бугун фахр ва ифтихор ила тилга оламиз. Чунки улар спортнинг кўплаб турлари бўйича ютуқларга эришишда ёшларга, ўқувчиларимизга карвонбошилик қилишмоқда.

Шу ўринда ёшларимизни чемпионлик даражасига етишишида яқиндан кўмак берган Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари З. Сатторов, И.Ҳайдаров, Р.Хайриддинов, З.Ўралов, С.Худойбердиев ва бошқаларни санаб ўтиш ўринлидир.

Хулоса ўрнида сўзимиз аввалидаги саволига жавобимиз шу бўлдики, кечаги ёшлар билан бугунги ёшлар ўртасида жуда катта фарқ бор. Кечаги кунда ёшларимизни жаҳон чемпиони бўлиши фақат ҳавас эди. Балки ҳавас ҳам қилиб  бўлмасди. Бугун эса уларнинг жаҳон ареналарида қатнашиши, ғолиб бўлиши, дунёга танилиши бор гап. Бу эса яна бир бор айтамиз мустақиллик берган имкониятдир!   

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 16.09.2014,   Кўрилган: 1166   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.
Страница 1 из 2 | Следующая страница