» » Оқтепа маҳалласида байрам тадбири

Оқтепа маҳалласида байрам тадбири

Оқтепа маҳалласида байрам тадбири   “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамда “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши ташаббуси билан  жорий йилнинг 27- август куни Пўлкан шоир ҚФЙ Оқтепа маҳалласида туман ҳокимлиги, туман хотин- қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, Маданият ва спорт ишлари туман бўлими, ҳудуддаги умумтаълим мактаблари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллигига бағишлаб “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” эзгу ғоясини ўзида мужассам этган маданий- маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Уни туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин- қизлар қўмитаси раиси М.Пирматова очди ва барчани мустақиллигимизнинг 23 йиллиги байрами  билан табриклади.

 “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Ж.Қодиров мустақиллик йилларида олиб борилаётган ислоҳотлар, маҳаллаларга берилаётган эътибор ва аҳоли турмуш тарзининг яхшиланиб бораётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши раиси М.Эшниёзов эса 2014- йил сайлов йили эканлиги ва бу борада партия томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Оқтепа маҳалласида байрам тадбири   Шундан сўнг спорт мусобақаларига старт берилди. Дастлаб 23-30- сонли умумтаълим мактабининг 6-7- синф ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” мусобақақси бўлиб ўтди. Унда 30- сонли умумтаълим мактаби жамоасининг қўли баланд келди. Кураш мусобақасида ҳам ёшлар фаол иштирок этишди. Мусобақаларда фаол иштирок этган ёшларга Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳамда “Камолот” ЁИҲ туман Кенгашларининг эсдалик совғалари топширилди.

Оқтепа маҳалласида байрам тадбири   Шу куни “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан “Оқтепа” маҳалласида истиқомат қилаётган 3 нафар “Энг намунали оила”лаларга эсдалик совғалари топширилди.

 

Байрам тадбирлари лавҳалари

 

Оқтепа маҳалласида байрам тадбири   Оқтепа маҳалласида байрам тадбири   Оқтепа маҳалласида байрам тадбири   Оқтепа маҳалласида байрам тадбири   

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 07.09.2014,   Кўрилган: 703   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.