» » Мукофот топширилди

Мукофот топширилди

Мукофот топширилди   Мустақиллик куни байрами арафасида онахонга ушбу мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтди. Шу муносабат билан онахоннинг ҳовлисига ўғил –қизлари, невара,эвара, чеваралари, ҳамқишлоқлари, маҳаллий ҳокимият ва жамоатчилик вакиллари жам бўлишди.

Мукофотни вилоятимиз ҳокими Э.Турдимов тантанали равишда топширди. Шу билан бирга онахонга эсдалик совғасини ҳам тақдим этди.

-- Бу кунларга етказгани учун худога шукур. Бундай мукофотга лойиқ топгани учун эса Президентимизга минг раҳмат. Менинг қувончимга шерик бўлиб турганларга ташаккур. Илоҳим, менинг ёшимга киринглар, Лекин мен кўрган оғир кунларни кўрманглар,-деди онахон.

Салкам бир қишлоқни ташкил этган онахоннинг авлодлари ҳам  ушбу эътибор ва эъзоздан мамнун ва миннатдор бўлишди.

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 06.09.2014,   Кўрилган: 635   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.