Байрам шукуҳи

Байрам арафасида ўтказилган умумхалқ ҳашари, жойларда олиб борилган ободончилик ишлари, байрам совғаси бўлмиш янги иншоот ва бинолар, ўзгача қиёфа олган туман марказий истироҳат боғи ва “Ёшлик” ўйингоҳи, байрамона безатилган кўчалар ва хиёбонлар, кўзни қувонтирувчи шиорлар бу кўламга асос бўлди.

Карнай-сурнай садолари остида кутиб олинган меҳмонлар ва тумандошларимиз дастлаб марказий истироҳат боғида ташкил этилган кўргазмалар билан танишишди. Болажонлар эса боғдаги аттракционларда дилдан қувнашди. Корхона, ташкилотлар эса меҳнат фахрийлари, илғорлар ва фаолларни байрам дастурхонига таклиф этишди.

Байрам шукуҳиТантананинг асосий қисми эса “Ёшлик” ўйингоҳида бўлиб ўтди. Бу ерга ташриф буюрганларнинг диққатини дастлаб янгидан қурилган байрам саҳнаси тортди. Кенг, ҳашаматли, санъаткорлар учун қулай ва байрамона безатилган саҳнада эса туманимизнинг санъаткорлари, ёш ижрочилар маҳоратларини намойиш этишди.                                      Байрам шукуҳи Спортчилар эса кучлилик ва эпчиллик баросида беллашишди. Айниқса, миллий ва эркин кураш мусобақаси қизғин кечди.

Байрам шукуҳиТуманимиз ҳокими Ғ.Алиев тантанада сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини Мустақиллик куни байрами билан самимий қутлади. Мустақиллик йилларида қўлга киритилган ютуқлар ҳақида тўхталди ва бу ютуқлар туманимизда ҳам қай даражада акс этаётганлигини мисоллар билан келтириб ўтди. Мустақилликни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларда муваффақиятлар тилади.

Байрам шукуҳи   Тантанага таклиф этилган Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Нилуфар Раҳматова эса ўзининг дилрабо қўшиқлари билан барчанинг кайфиятига янада хушнудлик қўшди.

 

Байрам тантаналари лавҳалари      

Байрам шукуҳи    Байрам шукуҳи    Байрам шукуҳи   Байрам шукуҳи                                                                          

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 06.09.2014,   Кўрилган: 699   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.