» » Залолат чўққисига тирмашманг...

Залолат чўққисига тирмашманг...

  Ватанимиз босиб ўтган йўлга бир назар ташлайдиган бўлсак ортда қолган заҳматлар озмунча эмаслигига амин бўламиз. Мамлакатимиз ёш бўлишига қарамасдан ҳар соҳада дадил одимлаётгани ва диққат марказини нафақат ёшларга, балки кексаларга ҳам ҳурмат-эътибор билан қаратаётгани айни ҳақиқатдир.

  Эртасидан умид, бугунидан ишонч, келажаги нурли, қадими ўтмиш бўлиб сайқалланган тинч, осуда Ватанимизга раҳна солаётган ғаламислар борлиги кишини таажжубга солмасдан қолмайди.

  Инчинун “Оммавий маданият”да ўз уйларини қуриб, тўрига ёшларни илинтираётгани ва бунга алданганини кеч тушунаётган ғўр гўдаклар афсус, надоматнинг тагида қолаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

  Алданиш, мақсадсиз кураш, ўз йўлини танлай олмаслик, ҳаётини бошқалар қўлига фойдаланиши учун топшириш бу манқуртликдан бошқа нарса эмас.

  Алдаш эса осон йўлни танлаш, кўпроқ ёшларни ўзларига чорлаш, шу йўсинда Ватанидан, дилбандларидан йироқ қилишда бирор важлар тўқиб, уларнинг бўшлиқларини тўлдириш, уларни жирканч ишларга сафарбар этишлари, гўдаклардан қурол сифатида фойдаланаётгани, энг ачинарлиси баъзи ёшлар бунга ишонаётгани салбий ҳолатдир.

  Бинобарин уларнинг “Тавба”, “Адолат уюшмаси”, “Маърифатчилар”, “Мусулмон биродарлар”, “Ислом фидойилари” каби оқимларига бизнинг ёшлар ҳам қўшилиб қолаётганидан ўйланасан киши. Бир кўринишда ўзини жалб этадиган бўлса, иккинчи кўринишда бошқача эканлигига амин бўламиз.      

  Бу сўзларни айтишимиздан мақсад, ёшларни бундай йўлга киритмаслик ва олдини олиш учун бор куч ва ғайратимизни ишга солиб, бугуни хароб, эртаси сароб йўлдан қайтармоқдир.

  Огоҳлик - давр талаби. Бу талаб алданган инсонларнинг сўзлари ва бошқа ҳеч кимга бундайин алдовнинг қурбони бўлишни истамаган жабрдийда инсонларнинг акс-садоси. Шундай экан, ширин сўзларга алданманг. Улардан йироқ, бўлинг. Токи қалбингизни пушаймон емирмасдан кўзингизни каттароқ очиб боқинг. Бундай гўзал бўстон - Ўзбекистон яна қаерда бор?!

 

О.Қувонова,

“Камолот” ЁИҲ фаоли

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 31.03.2017,   Кўрилган: 404   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.