» » Одам савдоси - олам муаммоси. Хушёр бўлинг!

Одам савдоси - олам муаммоси. Хушёр бўлинг!

  Бугун глобал муаммолардан бўлган одам савдоси дунёдаги энг муҳим масалалардан бирига айланди. Гарчи оммавий ахборот воситалари томонидан унинг оқибатлари ҳақида маълумотлар бериб борилаётган бўлсада, унинг сиртмоғига илиниб қолиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Одам савдоси сирт­моғига илинган шахслар кўпинча жисмоний ва руҳий шикастларга учрамоқда. Албатта, мол-дунё орттириш, мумай енгил даромадга эга бўлиш умидидаги кимсалар ҳар доим ёрдамга шай фаришта қиёфасида кўриниб, оқибатда бегуноҳ инсонларнинг азоб фаришталарига айланишади.

  Мен ана шундай инсонлардан бирини биламан. У қиз коллежни тамомлаб, олийгоҳга киришни режалаштиради. Лекин тақдир зарбаси, отасининг тўсатдан вафот этиши бу режаларга ўзгартириш киритиб юборди. Оила қийин аҳволда қолганлигини унга оила аъзолари тушунтиришди. Эндиликда қиз ҳам оиласининг моддий аҳволига ўз ҳиссасини қўшиши лозим эди. Шу орада отасининг бевақт ўлимидан таъсирланган она ҳам юрак хасталиги билан оғриди. Бу эса оилада муҳитнинг ўзгарганини англатар эди.

  Шундай вақтларнинг бирида қизга Дубайга кетган дугонаси қўнғироқ қилиб қолди. Албатта, қи ўз аҳволини айтиб бергач, дугонаси унга тез бойиб кетиш йўлини, осон мўмай даромадга эга бўлиши мумкинлигини айтди. Керакли маълумотларни тушунтириб, Дубайда дугонасининг шахсан ўзи кутиб олиши ҳм келишиб олинди. Узун ташланган тузоққа қиз ўзи англамаган ҳолда яқин келар эди.

  Қиз уйдагиларига бўлиб ўтган суҳбат ҳақида айтиб берди. У Дубайга кетиш қарорига келганини уйдагиларига айтганида, оила аъзолари бунга кескин қаршилик қилишади. Акаси ва онаси қизнинг бундай қароридан норози эдилар. Оиладаги моддий аҳволни яхшилаш ниятида қиз кечки пайт уйдан яширинча қочиб, аэропортга йўл олади. Тошкент халқаро аэропортида Дубайдаги дугонасининг ҳамтовоқлари кутиб олишади. Она ва ака қизнинг уйда йўқлигини билиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беришади. Тезликда кўрилган тадбир натижасида қиз ўз уйига қайтарилди, жиноятчи тўда қўлга олинди.

 Қиз ўз хатосини англаб, онаси ва акасига бундай ҳолатни бошқа такрорламасликка, ҳаётда ўз ўрнини топиш учун астойдил ҳаракат қилиб, ўз орзусини юртида амалга оширишга сўз берди.

  Эндиликда  у тинимсиз китоб мутолааси билан банд. Оилада моддий ва маънавий аҳвол яхшиланди. Оиланинг бир содда қизи ўз вақтида алданиб қолинишидан сақланди. Албатта, ҳар бир оила аъзолари бир-бири ҳақида қайғурса, бир-бирига моддий ва маънавий ёрдам берса, мушкул аҳвол пайдо бўлмайди.

  Огоҳлик ҳар бир инсоннинг Ватани, оиласи олдидаги муқаддас бурчидир.

 

“Хатирчи ҳаёти”

газетасидан олинди

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 11.03.2017,   Кўрилган: 278   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.