» » Адашган йигит қисмати

Адашган йигит қисмати

Ҳаётда нотўғри йўлни танлаб адашганим учун

ўзимни ҳеч қачон кечиролмайман.Маҳалладошларим, қўни      

қўшним, ота-онам сабабчи экани, ғишт қолипдан

кўчгандан кейин  англаганимдан пушаймонман, энди мен        

отамни ҳаттоки қиёматда ҳам кўрмаслигимни эсласам ...!

 

  Ёшлигимдан серқуёш Мустақил Ўзбекистоним бағрида бекамикўст ўсиб улғайдим. Мен замонавий таълим муассасасида таҳсил олиб олий ўқув юртига киришни ҳам ният қилдим. 

  Бироқ ҳаёт мен ўйлагандай енгил эмас экан. Ақлимни таниб 18 ёшга тўлиб фуқаролик паспортимни олишим билан онам ҳар куни дастурхон атрофида ўтириб:-“Қўшнимиз  фалончи Россия давлатига ишлашга кетган экан 500 АҚШ доллари ташлабди,бу қўшнимиз ҳам кўп пул юбораётган эмиш,”деган гаплар билан мени ҳам чет давлатга бориб ишлашимни очиқдан-очиқ айтмаган бўлсада, асли фикрини билиб олиш қийин кечмас эди. 2014 йил қиш ўз совуқ хароратини якунлаб баҳорга йўл берадиган кунларнинг бирида мен қишлоқдошларим билан ўзим хохламасамда Россия давлатига ишлашга йўл олдим. Уйдан чиқаётганимда отам бир оз кўзига ёш олгандек туйилган эди,танаси бошқа дард билмас дегандек  мен эътибор  ҳам бермабман...!

  Узоқ йўл босиб Россия давлатига ҳам етиб келдик. Орадан кунлар ўтди, иссиқ тафтидан тўйиниб ўсган танам, салқин ва нам иқлимга бардоши етмади шекилли аста оғришни бошлади ва ўзимни оғир ҳис қила бошладим. Иш вақти эрталаб 8-00дан кеч 20-00 гача тиним билмасдан оғир меҳнат қилиш, тўрт томони бетон билан ўралган зах жойда ётиш, бир хил овқат истеъмол қилиш жонимга тегиб кетган эди. Онам телефон қилиб:”-Ўғлим опангга совчилар келди, турмушга узатишимиз керак, сен ҳеч нарсани ўйламасдан тинмай меҳнат қилиб кўпроқ пул жўнат, опангни сепи маҳаллада битта бўлсин дейманда,ўғлим”-деб такрор-такрор айтар, мени соғлигимга, овқатланишимга, ётиб туришимга ҳеч эътибор қилмас эди.  Эҳ онажоним, мени шу кунларни кўрсатиш учун катта қилган эдингизми, 17 йил болам кечаси юрма,  ухлаб дамингни ол, иссиқ овқатингни еб ол, болам деб катта қилиб, гуёки паспорт олишим биланоқ болам энди катта бўлди, мен боламни Мустақил Ўзбекистонимизга фойдаси тегадиган, олий маълумотли фуқаро қилиб етиштираман демасдан, шу йўлга бошладингизми деб ўйлаб кўзимга ёш олиб ухлаб қоламан.

  Кунларим шу тариқа чет давлатда ўта бошлади. Бир куни отам тушимга кириб,”-Болам мен сени жуда соғиндим,кел бир бағримга босай деб айтар, отам томонга қанча юрсамда умуман яқинлашолмас эдим. Шу куни кундузи қишлоқдошим  қишлоқдан янганг телефон қилди, отангни соғлиги бир оз оғир эмиш, уйинга қайтасанми деб маслаҳат берди. Мен қишлоққа телефон қилсам ҳар дойимгидай онам гўшакни кўтариб,”-Ўғлим бугун бозорга бордим опангга  етти миллионга ётоқхона мебели олдик, қудалар ҳам танлашди болам, энди юбораётган пулингга опанг тушириб борадиган хонага мебель олсак кейин майда-чуйда камчилиги қолади болам, ғайрат қилиб ишлайвергин, ҳеч бизларни ўйламагин деб менга таскин берди. Онажон, отам тушимга кирди соғлиги яхшими, телефонда бўлса ҳам бир гаплашай деб, холи жонига қуймаганим учун телефонни отамга берди. Шунда отам, болам тинчмисан тани жонинг соғми, сени тушингга мен кирган бўлсам,мени тушимга ҳам худо рахматли отам кирди, иккимиз қучоқлашиб кўришдик ва мени ўзи билан олиб кетди...? деб отам  қайтиб гапирмади. Онам телефонда, ўғлим отангни гапига парво қилма, бир оз соғлиги йўқ эди,  дори бераяпмиз ҳозирча соғлиги яхши деб сўзини якунлади. 

  Уч кундан кейин,  кечга бориб отам қазо қилибди. Маҳалладошларим, қўни-қўшним, ҳаттоки  отажонимни соғлигини, опамни сепига, мебелларига алмашган онам ҳам хабар қилмаганини ғишт қолипдан кўчгандан кейин билганимни кеч англадим. Яна шу қўшнимиз:-“Ука бир хабар бор қишлоқдан, отанг қазо қилибди, энди дафн маъросимига улгурасанми?” деганини англадим, қолган гаплари қулоғимга кирмади. Отам кўзига ёш олиб мени қул қилиб, пул топиш мақсадида узоқ давлатларга юбораётганлигини, қайта мени бағрига боса олмай  жон беришини шу вақтида англаган, энди  ўйласам.

  Эрталаб ватандошларим пул йиғишиб (сабаби охирги пулимни ҳам онамга юборган эдим, опамни сепига билмадим нима олган бўлса) мени аэропортда юртимга кузатишди. Айтишларича, отам жон талвасасида фақат мени эслар, номимни такрорлаб уч кун жон бераолмай ётганида, укам:-“Мен катта ўғлингизман Россиядан келдим ота”, деб айтган эмиш, кейин бирдан жони узилибди.     

  Қишлоқ оқсоқоллари, онамга:-“Ўғлингга хабар қилмабсан, отасини ўзи қабрга қўяр эдими”- деганда,  онам:-“Опа-сингилларини энди ким боқади, отасини ўзимиз бир амаллаб дафн қиламиз, қолаверса жанозага ҳам улгурмас эди”- деб  айтибди. Мен соат 12-30 да Тошкент аэропортига келиб тушдим ва онамга телефон қилдим. Шунда жаноза 14-00 га белгилаб қўйилган экан. Қишлоқ оқсоқоллари мени жанозага улгурсин деб жанозани 17-00 га кўчирибди. Мени келишимни кута-кута тоқати тоқ бўлган оқсоқоллар отамни кафанга ўраб тайёрлаб қўйган экан, 18-00 да уйимга кириб келдим,ва  ...... отамни юзини кўрмай қабрга қўйдим.

  Ёшим 21 да  Россия давлатидан келганимдан кейин бир ой ўтмасдан соғлигим йўқолди ва таҳлил натижасига кўра сил (ўпка) касаллигини оғир турини  орттирганим аниқланди. Шунда ота-боболаримизнинг:-“Дарахт бир жойда кўкаради ва мева беради”- деган сермаъно гаплари ёдимга келди.

  Ҳурматли ватандошларим  мени дунёга келтирган отам ва бағрида  катта бўлган Ватаним учун умуман фойдам тегмасдан дунёдан кўз  юмишимни эсласам...! сизлар адашманглар.

 

  Суҳбатдошимга исмимни ва яшаш манзилимни кўрсатмасдан мақола беришини хохладим.

 

  Суҳбатлашди: К.Кунузоқов

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 23.02.2017,   Кўрилган: 289   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.