» » ДАСТЛАБКИ БОСҚИЧ ЯКУНЛАНДИ

ДАСТЛАБКИ БОСҚИЧ ЯКУНЛАНДИ

ДАСТЛАБКИ  БОСҚИЧ  ЯКУНЛАНДИ  Туманимиздаги Болалар ўсмирлар спорт мактабида мактаб ёшидаги ўқувчи ёшларнинг мунтазам равишда спорт билан шуғулланиб туришлари учун кўпгина спорт тўгараклари фаолият юритмоқда.

  Жумладан, гандбол, енгил атлетика, футбол, гимнастика, кураш, сузиш, теннис спорт турлари бўйича малакали педагоглар ўқувчи ёшларга таълим бериб келмоқда.

  Бу ерда жорий йилнинг 2-10 январь кунлари республикамиз миқёсида ўтказиб келинаётган “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда волейбол, баскетбол, қўл тўпи, футбол бўйича мусобақалар ўтказилди.   Мусобақаларнинг якуний натижасига кўра ўғил болалар ўртасида 85-мактабнинг ўқувчилари,  қиз болалар ўртасида 15-мактабнинг ўқувчилари баскетбол бўйича 1-ўринни қўлга киритишди. Волейбол спорт туридан ўғил болалар ўртасида 55-мактабнинг ўқувчилари, қиз болалар  баҳсида 36-мактабнинг ўқувчилари 1-ўрин соҳиби бўлишди. Қўл тўпи спорт туридан ўғил болалар ўртасида 33-мактабнинг ўқувчилари, қиз болалар ўртасида 38-мактабнинг ўқувчилари ғолибликни қўлга киритишди.

  Футбол мусобақалари ҳам қизиқарли ўтди. Унда 17-мактабнинг ўқувчилари 1-ўринга эгалик қилишди.

 

“Хатирчи ҳаёти” газетасидан олинди

 

ДАСТЛАБКИ  БОСҚИЧ  ЯКУНЛАНДИ

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 20.01.2017,   Кўрилган: 321   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.