» » Келажагимиз ёшлар қўлида!

Келажагимиз ёшлар қўлида!

Келажагимиз ёшлар қўлида!Навоий вилоятида 18-19 август кунлари O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлаб “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Мустақилликка менинг ҳиссам” шиори остида Ёшлар форуми ва унинг доирасида “Ишбилармон талаба-2016” стипендияси кўрик-танлови республика босқичи ўтказилди.

Ёшларни тадбиркорликка бўлган қизиқишларини ошириш, уларга ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий шароит яратиш мақсадидаги форум байрамона руҳда бошланди. Дастлаб иштирокчилар миллатимиз ғурури бўлмиш Алишер Навоий ҳазратлари ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди. “Ёшлар маркази”да давом этган тадбирда партия “Ёшлар қаноти” фаоллари, тадбиркор ва фермерлар, ҳунарманд ёшлар, танлов иштирокчилари қатнашишди. Унда сўз олганлар томонидан 2004 йилдан буён ўтказиб келинаётган “Ишбилармон талаба” кўрик-танлови шу кунга қадар минглаб иқтидорлиларни кашф этгани, 15 минг нафар ёш ўзининг кичик бизнес фаолиятини йўлга қўйгани эътироф этилди. Форумдан сўнг кўрик-танлов иштирокчиларининг кўргазмаси намойиши бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар ёғоч ўймакорлиги, тикувчилик, тўқувчилик ва бошқа йўналишларда ўз маҳсулотларини кўрсатишди.

 

Келажагимиз ёшлар қўлида!   Келажагимиз ёшлар қўлида!

Келажагимиз ёшлар қўлида!   Келажагимиз ёшлар қўлида!

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 19.08.2016,   Кўрилган: 691   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.