» » ТЎМАРИСНИНГ ЮТУҚЛАРИДАН МАМНУНМИЗ - дейди бобоси Отақул Намозов

ТЎМАРИСНИНГ ЮТУҚЛАРИДАН МАМНУНМИЗ - дейди бобоси Отақул Намозов

ТЎМАРИСНИНГ ЮТУҚЛАРИДАН МАМНУНМИЗ - дейди бобоси Отақул Намозов Сўзимиз аввалида Хўжақўрғон маҳалласида истиқомат қилаётган Отақул ака ҳақида озгина тўхталиб ўтайлик. Мактабни тамомлагач, у СамДУнинг математика факультетига кириб ўқиди. Университетни тамомлагач, дастлаб Лангардаги мактабда иш бошлади. Ўқитувчилик қилди. Ёшларни фан сирларидан воқиф этди. Ҳамкасби Раҳима Бекпўлатова билан турмуш қуриб 6 қиз, 2 ўғилни тарбиялаб, вояга етказди.

  Яна бир маълумот. Отақул акани маҳаллада ҳамма тартибли одам дея ҳурмат қилишади. Сабаби бу инсон солиқларни тўлашда дейсизми, томорқа маданияти дейсизми, барча-барчасида маҳалладошларига ибрат бўладиган инсон. Томорқасига киргудек бўлсангиз, ҳаммаёқ саранжом-саришта. Мевали боғларни томоша қилиб, баъзилар шу замоннинг беҳишти шу ерда экан дейишади. Бир сўз билан айтганда меҳнатдан бахт топган инсон.

  Энди мақсадга кўчадиган бўлсак, биз юқорида тилга олган тартибли одамнинг бугунги кунда 20 нафар набираси бор. Улардан бири Тўмарис 6 ёшидан бошлаб  спортнинг ўзбек жанг санъати турига қизиқди. Ёш қизалоқ спортнинг бу тури бўйича Жиззах, Андижон, Тошкентда бўлиб ўтган мусобақаларда 1- ўринни қўлга киритди.

9- ёшида Тўмарис республика очиқ чемпионатида 3 маротаба ғолиб бўлди. Тошкент шаҳар чемпионатида ҳам 3 маротаба 1- ўрин соҳиби бўлди. Фақат Тошкент  шаҳар болалар фестивалида 3- ўринни олди.

  Ўзбек жанг санъати клублараро ўзказилган мусобақаларда эса Тўмарис 3 маротаба 1- ўрин соҳиби бўлди. Андижоннинг Асака шаҳрида ўтказилган Бобур Мирзонинг хотира турнирида эса кубокни қўлга киритди.

  Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, Отақул ака ва Раҳима оналарнинг набирасидан умидлари катта. Кўксидаги нишонлар шодаси Тўмарисни ҳали жуда кўплаб нуфузли мусобақаларда ҳам ғолиб бўлиб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришига имконият яратса, ажабмас.

 

“Хатирчи ҳаёти” газетасидан олинди 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 06.12.2015,   Кўрилган: 679   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.