» » Конституция - суверен ва демократик давлат пойдевори

Конституция - суверен ва демократик давлат пойдевори

Конституция - суверен ва демократик давлат пойдевори Бугун изчиллик билан амалга оширилаётган тинч ва фаровон ҳаёт қуриш йўли ва бу йўлнинг асосий қонунчилик негизлари ҳақида гапирганда, бамисоли тоғдек таянч бўладиган иккита мезонни ўзимизга мақсад қилиб оламиз.

  Биринчиси- юксак даражада тараққий топган демократик давлатларнинг ўзини ҳар томонлама оқлаган тажрибасини танқидий таҳлилдан ўтказиб, ўзимизга қабул қилиш ва жорий этиш, шу асосда ҳаётимизни қуриш.

  Иккинчиси- қадимий ва бой тарихимиз, қадриятларимиз, ота- боболаримиз азалдан асраб-авайлаб келган ва биз ҳам бугун амал қилаётган муқаддас дину диёнатимиз, урф-одат, удум ва анъаналаримизга риоя этган ҳолда, ҳар қандай ҳолат ва бошимизга тушган синовда ҳам ўзлигимизни йўқотмасдан, биз кимнинг, қандай буюк зотларнинг авлоди эканимизни унутмасдан яшаш, фарзандларимизни ҳам шу аснода тарбиялаш ва ҳаётга йўлланма бериш.

  Ҳар бир давлат ўзининг тили, дини, байроғи ва асосий қонуни бўлган Конституцияга эга. Мамлакатдаги бошқа қонунлар пойдевори бўлган Конституция давлатнинг асосий қонунидир. Конституция давлатнинг ҳар бир фуқароси учун зарур, негаки у подшоҳ ёки Президент эмас, балки Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ олий ҳукмдорга айланади, деб таъкидланган. Бу нарса юридик тилда ҳуқуқ устунлиги принципи деб юритилади.

  Бош қомусимиз бўлган Конституциямизда ҳеч бир давлатда бўлмаган миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизга ҳамоҳанг ва уйғун бўлган инсон шаънини ҳимоя қилишга хизмат қиладиган қонунларимиз бор.     

Конституциямизда оиланинг жамиятдаги ўрни, оила ҳуқуқлари ҳам белгилаб қўйилган. Оила ўз қонунлари ва анъаналарига эга бўлган жажжи давлатдир. Шу боисдан давлат оилага ғамхўрлик қилади. Оила аъзоларини меҳр-муҳаббат, ўзаро тушуниш, мадад бериш истаги боғлаб туради.

  Дунёнинг демократик қадриятларидан баҳраманд бўлишда аҳолининг билимдонлиги муҳим аҳамият касб этмоқда. Фақат билимли, маърифатли жамиятгина демократик тараққиётнинг барча афзалликларини қадрлай олишни ва аксинча, билими ҳам, одамлар авторитаризмини ва тоталитар тизимини маъқул кўришини ҳаётнинг ўзи ишонарли тарзда исботламоқда.      Бир сўз билан айтганда Конституция бу- бизнинг бахтимиз қонунидир.

 

Камола Нормуродова,

ЎзМТДП фаоли, 7- мактаб ўқитувчиси.

“Хатирчи ҳаёти” газетасидан олинди

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 06.12.2015,   Кўрилган: 631   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.