» » НУРУЛЛО - ЭНГ ЯХШИ ЧАНҚОВУС ЧАЛУВЧИ

НУРУЛЛО - ЭНГ ЯХШИ ЧАНҚОВУС ЧАЛУВЧИ

НУРУЛЛО - ЭНГ ЯХШИ ЧАНҚОВУС ЧАЛУВЧИ 2015-йил 9-ноябрь куни вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармасининг концертлар залида ўзбек халқининг қадимий дурдоналари ҳисобланган миллий чолғуларимиз аҳамиятини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, уларнинг маънавиятини юксалтиришга хизмат қилувчи унутилиб борилаётган куйларни, халқона оҳангларни кенг оммага етказиш ҳамда уларнинг ижро этувчиларини излаб топиш, миллий қадриятларимизга, миллий мусиқамизга ҳурмат туйғусини янада ошириш, шунингдек, маданият ва аҳоли дам олиш масканларида ҳудудга хос бўлган чанқовус, сибизға, буламон, қўшнай, кобуз, дўмбира каби қадимий чолғуларни ўрганувчи тўгаракларини ташкил этиш мақсадида “Умрбоқий наволар” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

  Унда Хатирчи туман Маданият ва спорт ишлари бўлимига қарашли Янгиработ Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг ҳаваскор қатнашчиси Нурулло Ёрқулов чанқовусда чолғуга мос анъанавий куй - “Чақирув”, замонга хос асар - “Диёрим оҳанглари”, эркин мавзуда “Шодиёна” халқ куйи дастурлари билан иштирок этиб, Навоий вилояти Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий методик маркази томонидан 1-даражали диплом билан тақдирланди ҳамда танловнинг республика босқичига иштирок этиш учун тавсия этилди.

  Нурулло Ёрқулов республикада ўтказилган “Умрбоқий наволар” кўрик-танловининг республика босқичида фахрли II-даражали диплом билан тақдирланди. 

 

Ш.ҚОРАЕВ,

Янгиработ  Маданият ва аҳоли

дам олиш марказининг директори

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 25.11.2015,   Кўрилган: 519   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.