» » Эртангни ўзинг танла

Эртангни ўзинг танла

  Бугун юртимизда жуда кам мамлакатларда кузатиладиган сиёсат-ёшларга қаратилган эътибор ва ғамхўрликлар замирида нурли истиқбол эгаларининг Ватан такдирини белгилаши англашилади.

  Берилаётган имкониятлар, қулайликлар бир тарафдан бизнинг зиммамизга масъулиятни ҳам юклайди. Шу сабабли ҳар бир ёш авлод вакили келажакда ким бўлиб етишиши хусусида тўғри йўлни танлаш учун мақ- бул қарорни чуқур мушоҳада қилиши лозим.

  Айни пайтда айрим ёшлар орасида билиб-билмай ёт оқимлар измига тушиб қолиши, вақтини беҳуда ўтказиши ёки турли ҳуқуқбузарлик, ҳатто, жиноятлар содир этиши тафаккур дунёсининг торлиги, маънавий бўшлиқнинг мавжуд бўлишидан далолат беради.

  Тўғри йўлни куч ишлатиш ёки кўп пул топишда деб биладиганлар ҳам катта хато қилишади. Зеро, дунёда соғлом фикрлайдиган инсонлар яхши фарзанд, яхши ном қолдиришни инсоннинг асосий вазифаси эканлигини таъкидлайдилар.

  Мол-мулк ҳаёти дунё неъмати саналсада, инсонни яхши ном улуғлайди, унга абадийлик бахш этади. Зеро, инсонга ҳаёт бир марта ато этилади. Бу ҳаётда синовлар бисёр. Ана шу синовлардан мардонавор ўтиш, тўғри йўлни танлаш асосий синовдир.

  Бизга берилаётган имкониятлар ўз эшикларини кенг очган бир пайтда ўзимизни ва атрофдагиларни бахтли этадиган юмушларни танлаш муҳимдир. Албатта, “Сўздасеҳр, шеърда ҳикмат бор”, деганларидек, инсон бирор бир эзгу ишни ният қилар экан, уни қатъий ишонч ҳеч ҳам тарк этмаслиги лозим. Ҳатто, бу эзгу иш бошқалар наздида кичик ёки эътиборсизликка сабаб бўлсада, ўз мақсади йўлида дадил бормоқ чин марднинг ишидир.

  Азиз тенгдош, ўзинг учун мақбул бўлган йўлни танла ва ундан ўзингга ҳамда атрофдагиларга манфаат етишса, демак, бу бахт сари ташланган қадам бўлади.

 

Ч. Холбоева,

 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзоси

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 30.12.2017,   Кўрилган: 49   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.