Интернет ва ёшлар

                    Унинг деразаси очилган заҳоти ичкарига тоза ҳаво билан бирга чанг - тўзон ва кўзга кўринмас қанча микробу бактериялар ҳам киради.

  Бугунги кунда ҳаётимизда катта ўрин эгаллаётган интернетни юқоридаги ўхшатиш орқали ифодалаш мумкин. Ҳозирда интернет нималигини билмайдиган бирон бир киши топилмаса керак. Ҳаттоки, ёш болалар ҳам бу ҳақида ўз тасаввурларига эга.

  Ўзбекистоннинг чекка бир қишлоғида яшовчи ота - она ўз уйида ўтирган ҳолида оламнинг нариги томонидаги Америка ёки Германияда таҳсил олаётган фарзанди билан интернет орқали уланиб, компьютерда уни кўриб, бемалол дийдорлашиб суҳбатлашади. Интернетнинг ижтимоий тармоқлари шунчалик оммалашиб кетдики, миллионлаб одамлар унинг доимий мижози бўлиб қолмокда. Айниқса, ёшларнинг оммавий тарзда унинг чангалига тушиб қолишлари, албатта, соғлом фикрли кишини ташвишга солмай қўймайди.

  Интернетдан очил дастурхон мисоли, ундан ҳар ким ўзига ва мақсадига мувофиқ баҳраманд бўлмоқда. Шу ўринда ёшларни маънавий соғлом, ғоявий жиҳатдан пухта ва қатъий шаклланган шахс этиб тарбиялаш муҳим вазифа бўлиб қолмокда.

  Албатта, бузғунчи  ғояларни, тўғри йўлдан адаштирмоқчи бўлаётган шум ниятли кимсаларнинг асл мақсадларини сезмоғимиз лозим. Яъни оқни қорадан, ростни ёлғондан, маърифатни жаҳолатдан ажрата оладиган бўлишимиз шарт.

 

Л.Мамарасулова

“Хатирчи ҳаёти” газетасидан олинди

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 13.12.2017,   Кўрилган: 172   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.