АНЖУМАН

АНЖУМАНБугун юртимизда ёшларнинг билим олишлари, ўз иқтидорларини намоён қилишлари ва ҳаётда муносиб ўринларни эгаллашлари учун давлатимиз томонидан қатор имкониятлар яратиб берилган.

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг яратилганлиги юқоридаги фикримизнинг яққол исботи бўла олади. Ёшларни ҳар томонлама интеллектуал билимли, жисмонан ва руҳан соғлом, ватанпарвар ва комил инсон қилиб тарбиялаш йўлида турли хил тадбирлар, ўқув семинарлари ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Шундай ўқув семинарларидан бири яқинда 20-мактабда бўлиб ўтди. Уни ташкил қилишдан мақсад “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти “Кўмак” гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш ва гуруҳ фаолиятини ривожлантириш, бошланғич ташкилоти етакчиларининг “Камолот” ЁИҲ Устави ва дастури бўйича билим даражаларини оширишдан иборат.

Ўқув семинарида “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотининг ”Кўмак” гуруҳи раҳбарлари яъни мактабларнинг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчилари иштирок этишди.   

Ўқув семинарида Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими Маънавий- маърифий ва ахлоқий тарбия шуъба мутахассиси Ҳ.Саломов, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўлим мудири Т.Абдураҳмонов, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Ражабов сўзга чиқишиб, ёшларнинг одоб-аҳлоқи, тарбияси, уларга яратилаётган имкониятлар  ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўқувчи-ёшларни турли хил диний оқимлар таъсирига тушиб қолмасликлари учун барчамиз бирдек масъул эканимизни айтиб ўтишди ва семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

 

Умида Нуриддинова,

20- мактабнинг етакчиси  

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 10.02.2015,   Кўрилган: 540   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.