» » Тумандошларимиз танлов ғолиби

Тумандошларимиз танлов ғолиби

Тумандошларимиз танлов ғолибиЯқинда “Энг намунали милиция таянч пункти” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унга Кўксарой ҚФЙ, Икром Карвон МФЙ ҳудудида жойлашган 97- милиция таянч пункти ходимлари алоҳида тайёргарлик кўришди.

Аввало ҳудудда жиноятчиликнинг  олдини олишга, жамоатчилик билан ҳамкорликка, тарғибот ишларига, иш юритиш тартибига алоҳида эътибор берилди. Пункт жойлашган бино ҳам ҳавас қиларли даражада таъмирланиб, тўлиқ жиҳозланди.

Бу ишларнинг барчаси юқорида тилга олинган танловда муносиб баҳоланди. Яъни мазкур пункт вилоятдаги “Энг намунали милиция таянч пункти” деб топилди.

Танлов ғолиблиги мазкур пунктда ушбу ҳудуд аҳолисининг осойишталигини таъминлаётган профилактика инспектори, катта лейтенант Жамшид Тожиев ва ВЕЎН ва ХПГ инспектори, лейтенант Суннат Нормуродов хизматига берилган муносиб баҳо бўлди.

 

А.Ҳосилов,

“Хатирчи ҳаёти” газетаси бош муҳаррири

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 07.02.2015,   Кўрилган: 536   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.