НАВБАТДАГИ ҒАЛАБА

НАВБАТДАГИ ҒАЛАБАБизнинг мактабимиз тарбияланувчиларидан 8 нафар қиз бола гандбол бўйича “Умид ниҳоллари–2014” мусобақасининг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритишгани боис вилоят терма жамоаси  таркибига жалб этилишган эди.

Яқинда улар Тошкент шаҳрида 2000-2001-йилларда туғилган  ўғил ва қиз болалар ўртасида бўлиб ўтган республика чемпионатида вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шоҳсупанинг юқорисидан жой олишди.

Уларнинг бу ютуғида мурабббийлар  Ҳабибулло Қодиров ва Олег Антоновнинг улкан хизматлари бор, албатта.

Қизларимиз ғолиблик билан бирга спорт устаси номзодлиги даражасига ҳам эришдилар. Энди улар “Умид ниҳоллари–2015” мусобақасининг республика босқичига ҳам жиддий тайёрланишмоқда.

 

Б.Мадатов,

3-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 28.12.2014,   Кўрилган: 549   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.