» » “Йилнинг энг яхши ёш журналисти 2014-йил”

“Йилнинг энг яхши ёш журналисти 2014-йил”

“Йилнинг энг яхши ёш журналисти 2014-йил”Вилоятимизда анъанага айланган “Йилнинг энг яхши ёш журналисти” танловининг жорий йилги якуний босқичи ниҳоясига етди.

Унда туманимиздан ҳам бир қатор ёш қаламкашлар иштирок  этишди. Уларнинг маҳоратлари ҳайъат аъзолари томонидан муносиб баҳоланди.

Ҳайъат аъзоларининг хулосасига кўра, Хатирчи Педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг ўқувчиси Манзура Исломова “Спорт ва маданият мавзусидаги энг яхши материал” йўналишида ғолиб деб топилди.

Хатирчи Тиббиёт коллежининг ўқувчилари – Зилола Ғайбуллаева ҳамда Одина Қувонова, Хатирчи хизмат кўрсатиш касб-ҳунар колежининг ўқувчиси Дилнавоз Холмўминова ва 45-мактабнинг ўқувчиси Умида Сатторова эса рағбатлантирувчи мукофотларга сазовор бўлишди.

 

А.ҲОСИЛОВ.

"Хатирчи ҳаёти" газетаси таҳририяти бош муҳаррири

Muallif:info,  Qo‘shilgan sana: 28.12.2014,   Ko‘rilgan: 1079   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.