» » Янги йилда янги тилаклар

Янги йилда янги тилаклар

Янги йилда янги тилакларОсмондан ёғаётган  қор парчалари шамолда эркин парвоз қилаётган кичик варракларни эслатади, гуё. Инсон қўлларидаги илиқ тафтни ҳис қилибоқ сувга айланаётган қор зарралари кўринишидан оддий муз парчасидек, аммо унинг парвози, беғуборлиги, оқлиги  инсон руҳиятига ўтишга яъни таъсир этишга, қодир экан.

Ёғаётган қор парчаларини  кўрган ҳар қандай инсоннинг  руҳиятида беғуборлик, мусаффолик ва қор сингари оппоқ эзгу ниятлар уйғониши шубҳасиз.

Кимдир баҳорни, кимдир ёзни ва яна кимдир кузни ёқтиради, бироқ орамизда кўпроқ қиш фаслини  хуш кўрувчилар ҳам йўқ эмас, албатта.

Ҳар биро фаслнинг ўз ўрни, таровати, гашти бўлгани сингари қиш фасли ҳам ташқи томондан совуққон кўрингани  билан, бироқ у ҳам бошқа фасллар сингари, илиқ туйғулар, унутилмас онлар ва беғуборликни, софликни  инсонларга ҳадя эта олади.

Айниқса, янги йил сабаб қиш фаслини барчамиз интизорлик билан кутамиз. Ушбу кунда барча инсонлар оила даврасида, дастурхон атрофида янги йилни янги орзулар, эзгу тилаклар билан эски йилни сарҳисоб қилиб, барчамиз ушалмаган  орзуларимизни янги йилда ушалишини кутиб, янгидан –янги режалар ила қарши  оламиз. Бу эса ушбу фаслга янада ўзгача тароват, шукуҳ бахш этади.

Мана шундай умид истакни ҳиссадорларидан бири - бу қиш фаслидир.

         Азиз юртдошлар!

Сизларни 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” билан, шунингдек кутилаётган янги йил базми билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Келаётнан йил барчамизга бахт, омад, соғлик-саломатлик, юртимизга тинчлик, оиламизга фаровонлик олиб келсин.

Янги йилингиз  яна бир бор муборак бўлсин, азизлар!                                        

 

 Зиёда Олимова,

Хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи талабаси

 

                  

                  ТАСАННО

 

Бугун юксалмоқда юртимнинг қадди,

Дунёни лол этди ўзбеклар шаҳди,

Осуда, тинч ҳаёт ҳар инсон бахти,

Айтгум шундай улуғ элга тасанно,

Элим деб яшаган дилга тасанно.

 

Кексасин эъзозлаш анъана,одат,

Йилнинг номи бўлди шундай ижобат,

Бизларга қадрият каттага ҳурмат,

Айтгум шундай улуғ элга тасанно,

Элим деб яшаган дилга тасанно.

 

“Қариси бор уйнинг париси бордир”,

Бўлсин ушбу нақл эзгу бир шиор,

Дуолари олтин,ўзи мададкор,

Кексаси ардоқли элга тасанно,

Элим деб яшаган дилга тасанно.

 

Нуроний, улуғлар эъзозда ҳар дам,

Ёш авлодга бўлсин ҳамиша ҳамдам,

Руҳи баланд халқнинг ўзи ҳам бардам,

Айтгум шундай улуғ элга тасанно,

Элим деб яшаган дилга тасанно.

 

Юртбошим назари ҳар дилга тушиб,

Меҳр-муҳаббати юракдан тошиб,

Юртим равнақидан илҳомим жўшиб,

Айтгум шундай улуғ элга тасанно,

Элим деб яшаган дилга тасанно.

 

Нафиса Сағдуллаева,

34-мактаб ўқитувчиси

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 27.12.2014,   Кўрилган: 1354   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.