» » 2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили

2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили

   Республикамиз Президенти И.Каримовнинг мамлакатимиз Конституциясининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқини  бутун юртимиз фуқаролари каби шахсан мен ҳам  катта ҳис-ҳаяжон, бутун диққат-эътибор билан тингладим. Чунки маърузани шунчаки тинглаб бўлмасди. Айтилган ҳар бир фикр, керак бўлса ҳар бир сўзда  чуқур маъно-мантиқ бор. Кенг қамровли маърузадан ҳаттоки кичик бир  масала ҳам эътибордан четда қолгани йўқки бу ҳеч бир кишини беэътибор қолдирмайди.

   Дарвоқе, шу ўринда  бир нарса ҳақида  тўхталмасликнинг сира иложи йўқ. У ҳам бўлса ҳар бир йил бошланиши арафасида  унга ном бериш масаласи. Чуқурроқ ўйлаб қарасангиз каттароқ бир ишни  бошлашдан олдин  албатта уни  тезроқ ва сифатлироқ  амалга ошириш учун  маълум бир режа  тузиб олинади ва  келгусида  шу асосда  иш юритилади.

   Шундай экан бунда аввало  юртбошимизга  қойил қолмоқ керак. Зотан бу борада ҳам у киши  ташаббускор бўлди.  Шундай қилиб, ҳар бир йилни  алоҳида эзгу ғоя  ва мақсад асосида  аташ  анъанаси бошланди. Ва айтиш жоизки, йил бошида  белгилаб олинган ана шу тамойил  барча-барчамизга  асосий дастуруламал бўлади. Чунки белгиланган режа ва топшириқлар  ана шу  эзгу мақсад сари  йўналтирилади.

  Президентимиз кириб келаётган 2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилганида  муҳташам сарой  қарсакларнинг зарбидан  ларзага келди. Бу беҳуда эмасди албатта. Чунки юртбошимиз  одамларнинг,бутун халқнинг  дилидаги гапни айтгандек эди, гўё. Аслида ҳам шундай.

   Бизнинг мамлакатимизда ёшлар  учун, уларнинг етарли билим ва  тарбия олишлари учун  барча шарт-шароитлар  яратиб берилмоқда. Таъбир жоиз бўлса  айтиш керак, бу давлатимиз раҳбарининг  оқилона, доно сиёсати  ва албатта, узоқни кўра билиш  қобилияти туфайли  амалга оширилмоқда. Шундай экан, ўғил-қизларимиз ҳам буни доимо  ёдда сақлашлари, керак бўлса бундай чексиз эътибору  ғамхўрликка  ўз вақтида  “лаббай” деб  жавоб беришлари лозим.  Бунда эса ота-оналарнинг, бобо ва бувиларнинг алоҳида  ўрни бор, албатта.

Чунки биз  кекса дея таъриф бераётганимиз  қариялар ҳаётнинг  аччиқ-чучугини  тотган, таъбир жоиз бўлса яхши-ёмон кунларни  бошдан кечирган  табаррук кишилардир.  Улар босиб ўтган турмуш йўллари ибрат  ва намуна дарсини  ўташига шубҳа йўқ.  Ота-боболаримиз, буви-момоларимиз кўпни кўрган, ўз фарзанду набираларини  тўғри йўлга бошлайдиган олийжаноб инсон  эканликларини  кўрмаслигимиз, сезмаслигимиз мумкин эмас.

2015  йил – Кексаларни эъзозлаш йили 

 

Кириб келаётган йилнинг "Кексаларни эъзозлаш йили" деб эълон қилинганлиги Оқтепа МФЙ ҳудудида истиқомат қилаётган ҳожи Маманазар бобо Жаниев ҳамда Хурсанд момо Жаниевани ҳам беҳад мамнун этди.

 

 

  Мен қарияларимизнинг ўғил-қизларнинг билимли, хулқли, бир сўз билан айтганда, юртбошимиз орзу қилганидек, фарзанд бўлиб етишишларида алоҳида ўрни бор деб ҳисоблайман. Чунки улар ўзларининг  бой ҳаётий тажрибалари  асосида йўл тутиб, ёш авлодга таъбир жоиз бўлса сабр-тоқат, қаноат ва кўникма ҳақида  сабоқ берадилар. Хуллас кексаларнинг  ёшларимиз ҳаётида  тутган ўрни жуда катта.

  Шунинг учун ҳам қарияларга мамлакатимизда жуда  катта эътибор берилмоқда. Уларга берилаётган имтиёз ва  имкониятлар кўламини янада кенгайтириш чораси кўрилмоқда. Президентимизнинг яқиндагина – 2014 йил 13 октябрда  қабул қилган “1941-1945-йиллардаги  уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги  Фармони  бу фикрларни тасдиқлаб турибди.

  - Барчамизни оқ ювиб, оқ тараган, она юртимизнинг оғир юкини, унинг қувонч ва ташвишларини  умр бўйи елкасида  кўтариб келган мўътабар боболаримиз ва момоларимизни, ота-оналаримизни   рози қилиш, уларнинг дуосини олиш - дунёдаги энг улуғ, энг  савобли иш десам,ўйлайманки, барчамизнинг фикрларимизни  ифода этган бўламан, - деди Президентимиз И.Каримов  тантанали  анжуманда йиғилиш иштирокчиларига қарата.

   Менимча, бу пурҳикмат сўзларга ҳеч қандай  изоҳ бўлмаса керак.

 

Н.Хасанов

"Нуроний" жамғармаси туман бўлими раҳбари

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 17.12.2014,   Кўрилган: 2352   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.