101 хабар қилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрдаги  “Ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойилигини ўтказиш тўғрисида”ги 309-сонли қарорига асосан, жорий йилнинг 20 ноябридан 20 декабригача Республикамиз миқёсида "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" ўтказилмоқда.

   Республикамиз миқёсида ўтказилаётган бу ойликнинг асосий мақсади қишги иситиш мавсуми олдидан яна бир бор ҳар бир корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, аҳоли яшаш уйлари сохиблари томонидан ёнғин хавфсизлигини таьминлаш чораларини кўриш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишни ҳар бир ишчи-хизматчи, ўқувчи, фуқароларимиз ва болажонларимизнинг онгига сингдиришдан иборатдир.

    "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" тадбирининг ўтган ўн кунида 7 та коллеж, 25 та умумий ўрта таълим мактаби, 16 та даволаш муассасалари, 8 та мактабгача таълим муассасалари ва 2619 та фуқароларнинг яшаш уйларининг ёнғин хавфсизлиги текшириб чиқилди. Текширишлар жараёнида 43 марта 2436 киши билан ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш борасида профилактик суҳбатлар ўтказилди. 24 та ташкилотда ёнғин хавфсизлиги бурчаклари ташкил этилди.

     Масканларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бажармаганлиги учун 1 нафар мансабдор шахс ва 3 нафар ишчи хизматчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 211-моддаси 1-қисмини қўллаб маъмурий баённома тузилди, 269089 сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди. Ёнғин келиб чиқиш муқаррар бўлган 2 та корхона-ташкилотнинг иш фаолияти 15-банд қарори тузилиб, вақтинчалик тўхтатилди.  Фуқаролар яшаш уйларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бажармаганлиги учун 5 нафар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 211-моддаси 1-қисмини қўллаб, маъмурий баённома тузилди, 53820 сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди. Фуқароларнинг яшаш уйларида мавжуд бўлган 92 та носоз ҳолдаги электр ва газ асбобларидан фойдаланиш тақиқланди.

 

                                                             Хатирчи тумани ички ишлар бўлими

                                                             Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 09.12.2014,   Кўрилган: 754   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.