» » Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!

Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!

Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз! Жорий йилнинг 3 декабр куни  Хатирчи тиббиёт коллежи ўқувчилари ўртасида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида  учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашув Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви, туман бўлинмаси ҳамда туман “Соғлом авлод учун”  хайрия  жамғармаси  томонидан  ташкил этилди.

   Давра суҳбатида “Оммавий маданият ва диний экстремизмнинг олдини олиш”, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябдаги “2014-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясига қарши курашиш соасидаги Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 255-сонли қарори ижроси, Одам савдоси  муаммолари мавзуларида  бахс-мунозара ўтказилди. 

  Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида таълим муассасасида олиб борилган ишларда фаол қатнашган 3 нафар ўқувчиларга  “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.  Давра суҳбати  қизғин савол-жавоб ва музокараларга бой бўлди. 

 

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси

 

Тадбир фотолавҳалари 

 

Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!
Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!
Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!
Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!
Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 06.12.2014,   Кўрилган: 783   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.