» » Одам савдоси – инсон эркинлигига таҳдид

Одам савдоси – инсон эркинлигига таҳдид

  Ўзбекистон Республикасида энг олий қадрият инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа табиий ҳуқуқлари бўлиб, уларни таъминлаш Конституция билан кафолатланади.

Миллий қонунчиликда одам савдоси учун жиноий жавобгарлик белгиланганлиги шахс эркинлигининг конституциявий кафолатларидан бири ҳисобланади.

  Мамлакатимизда одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ишлаб чиқилишини ҳамда амалга оширилишини, уларнинг ижроси устидан назоратни, шунингдек, одам савдосига имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш ишларини яхшилаш вазифаларини амалга ошириш учун одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси фаолият кўрсатиб келмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2017 йилдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли Қарори билан Ўзбекистон Рес­публикаси Бош прокуратураси Одам савдосига қарши курашиш бўйича, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши ку­рашиш бўйича, коррупцияга қарши курашиш бўйича ва вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларнинг ягона мувофиқлаштирувчи органи этиб белгиланди.

  Шу муносабат билан туман прокуратураси томонидан мутасадди идоралар вакиллари билан ҳамкорликда одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш, унинг оғир оқибатлари ҳақида аҳолини хабардор қилиш мақсадида шу йилнинг ўтган даврида 20 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилиб, туманда одам савдоси жиноятларининг кескин камайишига эришилди.

  Бу борада жамоат жойларида одам савдоси жиноятларидан огоҳ этувчи кўргазмали тарғибот воситаларини ўрнатиш ва тарқатишга алоҳида эътибор бериб келинаётганлиги ҳам унинг камайишида муҳим омил бўлди.

Бироқ хотиржамликка берилмаслигимиз керак. Зеро, огоҳлик заруриятини ҳис этган ҳолда ҳар томонлама кураш олиб борсаккина юртимизда бу иллатнинг пайини қирққан бўламиз.

 

“Хатирчи ҳаёти” газетасидан олинди

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 31.10.2017,   Кўрилган: 468   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.