» » Навбатдаги Меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Навбатдаги Меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Навбатдаги Меҳнат ярмаркаси ўтказилди  2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини бандлигини таъминлаш дастури параметрларининг бажарилишини амалга ошириш, 2013-2014 ўқув йили касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш мақсадида Хатирчи туман Бандликкка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, туман ҳокимлиги, туман Прокуратураси, туман ИИБ, туман Хотин-қизлар қўмитаси, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши ҳамкорлигида  ҳамда тумандаги 9 та касб-ҳунар коллежлари иштирокида   2014 йил 18 ноябрь куни  Хонақа ҚФЙ  ҳудудида жойлашган Агросервис касб-ҳунар коллежида ихтисослаштирилган “Меҳнат ярмарка”си  ўтказилди.

    Ўтказилган Меҳнат ярмаркасига асосий иш берувчи корхоналардан туман Пахта тозалаш ОАЖ бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси,  Хатирчи Ғарбгазтаъминоти бўлими,  Хатирчи йўл пудрат таъмирлаш бўлими, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, қурилиш ташкилотлари, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари билан уч томонлама шартномалар тузган мутасадди ташкилот ва корхоналар ҳамда туманда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари иштирок этишди.

     Меҳнат ярмаркасида 32 та корхона ва ташкилотлар  362 та  бўш иш ўринлари ва банд қилиб қўйилган (квота) иш  ўринлари билан қатнашдилар. Меҳнат ярмаркасида қатнашган 63 нафар, шундан 4 нафар касб-хунар коллежлари битирувчилари уч томонлама шартнома тузган турли йўналишларида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларга ишга жойлашдилар.

         Ишга жойлашганлардан 20 нафари хотин-қизларни, 26 нафари ёшларни ташкил этди.

 

Хатирчи туман Бандиликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза килиш маркази 

 

Навбатдаги Меҳнат ярмаркаси ўтказилди   Навбатдаги Меҳнат ярмаркаси ўтказилди

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 24.11.2014,   Кўрилган: 780   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.