» » ХОНАДОНИНГИЗНИ ҚИШДА ҲАМ ИССИҚЛИК ТАРК ЭТМАСИН

ХОНАДОНИНГИЗНИ ҚИШДА ҲАМ ИССИҚЛИК ТАРК ЭТМАСИН

Уйингизни иссиқ сақлаш учун, биринчи навбатда, ёғоч дераза ромлари ёриқлари орқали кирадиган елвизакни тўхтатиш лозим. Бунинг учун, албатта, одатланиб қолганимиз полиэтилен пленкалар, мато ва пахта бўлаклари ёки скочдан фойдаланиш мумкин. Аммо ҳозир сотувда уларнинг ўрнини босувчи махсус ленталар ҳам бор. Иккинчидан, дераза пештахтасидан пастга тушиб турувчи пардалар ўрнатинг.

Бу қишда ташқаридан келаётган совуқни тўхтатса, ёзда қуёш нурларидан асрайди.

Учинчидан, хонадаги иссиқлик батареялари ортига фолгадан тайёрланган экранлар ўрнатинг. Бу мослама иссиқликни деворларга сингиб кетишидан асрайди.

Тўртинчидан, энергия тежамкор светодиодли лампалардан кўпроқ фойдаланинг. Бу ҳам ёруғлик, ҳам иссиқлик манбаи ҳисобланади.

Бу маслаҳатларга амал қилсангиз, хонадонингиз иссиқ бўлади ҳамда ортиқча харажатлардан қутуласиз.

 

Navoiy.uz сайтидан олинди

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 05.11.2014,   Кўрилган: 499   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.