» » ЁШЛАР ВА АЁЛЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

ЁШЛАР ВА АЁЛЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

 

 

 

Хатирчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ғ.АлиевнингАвоқли ва Полвонота маҳаллалари  ёшлари ва аёллари билан очиқ мулоқот тарзидаги учрашуви бўлиб ўтди.

 

Ёшлар ва аёлар дафтарларини шакллантиришда аниқланган муаммолар: бандлик,  имтиёзли кредитлар,  тиббий ва моддий ёрдам масалалари ҳар бир фуқаро билан юзма-юз муҳокама қилиниб, учрашув давомида ҳал этиш чоралари кўрилди.

 

Шунингдек, хотин-қизларнинг кўпчилиги янгидан иш бошлаётган текстиль корхонасига ишга жойлашиш истагини билдирди. Уларни бу янги касб-ҳунарларга ўргатиш бўйича рўйхат шакллантирилиб, ўқув курслари ташкил этиш юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.

 

Учрашувда ҳудуднинг патронаж ҳамширалари томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳам сўз борди. Улар томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини, тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни тарғиб қилишни янада жонлантиришга келишиб олинди.

 

ЁШЛАР ВА АЁЛЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
ЁШЛАР ВА АЁЛЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
ЁШЛАР ВА АЁЛЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
ЁШЛАР ВА АЁЛЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

 

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 21.11.2020,   Ko‘rilgan: 43   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.