» » ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

 

Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони лойиҳаси муҳокамаси ва таклифлар бериш масаласи кўриб чиқилди.

Туман ҳокими Ғ.Алиев раислик қилган сессияда Фармон лойиҳасига қуйидаги таклифлар берилди:

Биринчидан: Мазкур Фармон лойиҳасида - ўқувчиларининг 95 фоизи ва ундан ортиқ қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган директорларга – 12 баравар, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарларига – 6 баравар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантириш белгиланган;

Мазкур бандга қўшимча таклиф: Олий таълим муассасаларига тест топширган фанидан ўқувчи тугатган мактабнинг ўқитувчисига тайёрлагани учун 4 баравар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантириш;

Иккинчидан: ўқувчиларининг 90–94 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган директорларга – 9 баравар, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарларига – 4,5 баравар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантириш белгиланган.

Мазкур бандга қўшимча таклиф: Олий таълим муассасаларига тест топширган фанидан ўқувчи тугатган мактабнинг ўқитувчисига тайёрлагани учун 3 баравар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантириш;

Учинчидан: ўқувчиларининг 85–89 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган директорларга – 6 баравар, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарларига – 3 баравар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантириш белгиланган.

Мазкур бандга қўшимча таклиф: Олий таълим муассасаларига тест топширган фанидан ўқувчи тугатган мактабнинг ўқитувчисига тайёрлагани учун 2 баравар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантириш;

Тўртинчидан: Фармон лойиҳасининг 11-бандида -  Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (диплом иловаси)даги мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи киритилади ва ушбу кўрсаткич олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олинади деб белгиланган.

Мазкур бандга қўшимча таклиф: Бунда, кам таъминланган ва ижтимоий муҳофазага муҳтож, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига қўшимча имтиёз бериш.

Бешинчидан: 2020 йил 15 декабрга қадар ҳудудий халқ таълими бўлимлари раҳбарлари ва методистлари фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, ушбу лавозимларда меҳнат қиладиган ходимларга қўйиладиган талаблар ва уларнинг фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқласин деб белгиланган.

Мазкур бандга қўшимча таклиф: Туман Халқ таълими бўлими методистларини ишга қабул қилишда камида ўз мутахассислиги бўйича 5-7 йиллик педагогик меҳнат стажига эга бўлишни киритиш.

Олтинчидан: умумтаълим муассасаси директори йил якуни бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ва жамоатчилик вакилларига 3 йиллик дастурнинг ижроси юзасидан ҳисобот беради ва ҳисобот натижасига кўра унинг фаолиятига халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан баҳо бериб борилади деб белгиланган.

Мазкур бандга қўшимча таклиф: Мактаб директори томонидан
1 йил давомида ўзи ишлаб чиқган дастур бўйича амалга оширган ишлари қониқарсиз деб топилган директорлар фаолияти Кенгаш қарорига асосан вазифасидан озод этишгача бўлган чораларни қўллашни киритиш;

Еттинчидан: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мактабгача таълим тизимида кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.

Мазкур бандга қўшимча таклиф: Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган мебель ва жиҳозлар билан таъминлаш учун бир маротаба субсидиялар ажратишни киритиш.

Юқоридагилардан ташқари, Фармон лойиҳасига қўшимча таклифлар ҳам берилди:

1. Ҳар бир синфда энг кўп ўқувчилар сони 25 нафардан кўп бўлмаслиги;

2. Малака оширишга жалб қилинган ўқитувчиларни бир вақтнинг ўзида аттестацияга жалб этиш, аттестациядан ўтолмаган ўқитувчилар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш;

3. Мактабларда яхши билимдон ўқувчилар учун хусусий пуллик ўқув марказларига – олий таълим муассасаларига тайёрлов курсларига бепул 20 фоизгача квоталар ажратиш;

4. Ўқитувчининг одоб - ахлоқ қоидаларига ўқитувчининг дарсдан ташқари вақтда ва маҳалла фаоллари ўртасида юксак маънавият меъзонлари ва талабларини ишлаб чиқиш;

5. Педагогика институтларига кириш имтиҳонларини 50 фоиз тест, 50 фоиз суҳбат асосида ўтказиш. Бунда бўлажак ўқитувларчининг фикрлаш қобилияти ва нутқини ўстиришга алоҳида хизмат қилишини эътиборга олиш.

6. Умумтаълим мактабларида ўқувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ошхоналар фаолиятини йўлга қўйиш;

7. Ўқувчиларнинг ота-оналари томонидан эҳтиётсизлик оқибатида ижтимоий хавфлилик даражаси юқори бўлмаган жиноят содир этган тақдирда улар томонидан билимли, ақлли, маънавий етук бўлган фарзандларни тарбиялаганлигини инобатга олиб, умумтаълим мактаби директорининг тавсияси асосида ота-оналарига нисбатан енгилроқ жазо чорасини қўллаш ёки жавобгарликдан озод этиш;

8. Умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган бошланғич синф ўқитувчиларининг 4 синфни тугатаётган ўқувчиларидан диктант олиш, зарур бўлган фанлардан тест олиш ҳамда ўқувчилардан суҳбат ўтказиш орқали уларнинг 4 йиллик билими самарадорлигини аниқлаш, натижада ўқитувчига келгуси йил учун дарс юкламасини аниқлаш олиш;

9. Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини хафталик иш графигини ишлаб чиқиш, бунда ўқитувчи томонидан ҳафта давомида педагогик юкламаларини бажариш мезонини ишлаб чиқиш;

10. Умумтаълим мактабларида Ахборот технологиялари фанидан дарс бериб келаётган ўқитувчиларни ойлик маошини ошириш.

 

Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, туман халқ таълими бўлими раҳбарлари, мактаб директорлари  ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

 ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА
ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА
ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА 

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА
ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА
ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА
ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА
ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 26.10.2020,   Ko‘rilgan: 144   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.